Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:48

ST Ta'sir: Избосканда ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилингани текширилмоқда


Избоскандаги 7-сонли мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилгани иддаоси билан Sizdan Telegram лойиҳасига юборилган сурат.
Избоскандаги 7-сонли мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилгани иддаоси билан Sizdan Telegram лойиҳасига юборилган сурат.

Давлат меҳнат инспекцияси Озодлик радиосида эълон қилинган мактуб ортидан Андижон вилояти Избоскан туманидаги 7-сонли мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани юзасидан маълумотни текшира бошлагани хабар қилинди.

Озодлик радиосининг Sizdan Telegram лойиҳасида бу борада ўқитувчиларнинг шикояти эълон қилинган эди.

“Андижон вилояти Избоскан тумани 7-мактаб директори Ўрмонов Акмал 27-29 март кунлари мактаб ҳудудини ободонлаштириш учун ўқитувчи ва ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилди. Дарслар умуман ўтилмади. Қилмаган одамга бақириб ишдан хайдаш билан тахдид қилди. Ўқувчиларнинг дафтарлари ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Туман халқ таълими бўлими мудирига мурожаат қилсак, қиласан ойлигингни олганингдан кейин деб хонасидан хайдаб чиқарди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга Избоскан туманидан адашмасам 10дан ортиқ мурожаат бўлди, лекин минг афсуски “Хурматли” вазиримиз бирортасига ижодий ёндошмади ва хаммасини негадир “Ёпиб” юборди. Сабаби?”, дейилган эди Избоскандан келган мактубда. (Хат оригиналида қандай ёзилган бўлса, шундай келтирилди)

Айни пайтда Ўзбекистонда “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Унда ўқитувчиларни мажбурий меҳнат, шаҳар ва туман ҳудудларини кўкаламлаштириш ва ободлаштириш ишларига, металлолом ва макулатура йиғишга, қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ва шунга ўхшаш бошқа ишларга жалб этиш тақиқланиши назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG