Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:03

Ходимларини "эшакка зўрлатиш" билан таҳдид қилган мулозим огоҳлантириш олди


Ходимларни сазойи қилаëтган мулозим (Eltuz.com)
Ходимларни сазойи қилаëтган мулозим (Eltuz.com)

Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарканд вилояти Ургут туман бўлими бошлиғи Азамат Ашуров ўз ходимларини ҳақорат қилгани сабабли туман ҳокимлиги тарафидан 4 март куни огоҳлантирилди.

Ўтган ҳафта Азамат Ашуровнинг Пенсия жамғармаси Ургут туман бўлими ходимларини мажлис пайтида ҳақорат қилгани ëзилган аудио файл Озодликка келиб тушган эди.

Бир соатдан ортиқ аудио файлда Азамат Ашуров ўз ходимларини таҳқирловчи ва уятли сўзлар билан ҳақорат қилгани эшитилади.

Озодлик тасарруфидаги аудио ëзувда Азамат Ашуров ўз ходимларини “Орқа тешигини болта билан айириб ташлаш” "Эшак билан жинсий алоқа қилиш” каби ўзбек тили луғатида бўлмаган сўзлар билан ҳақорат қилади.

Шунингдек, Азамат Ашуров ходимлардан бирига қараб “Сен Дубайга бориб с.... (фалон қилдириб) келган келинчакка ўхшайсан," деб сазойи қилади.

Озодлик суҳбатлашган Пенсия жамғармаси Ургут туман бўлими ходимлари бундай ҳақоратлар доимий тус олганини айтди.

Ходимлардан бирининг исми сир қолиш шарти билан айтишича оламдан ўткан онасини сўккани жон - жонидан ўтиб кетган:

- Азамат Ашуров ходимларни фақат хақорат қилади. Ишлаб бўлмаяпти. Илтимос ëрдам беринглар, бу хақоратлар боис ерга кириб кетдик. Ҳар куни шунақа хақорат. Ўлиб кетган онамни сўккани оғир ботди¸ дейди ходим.

Озодлик бу шикоят ортидан Ургут туман ҳокимлиги билан боғланди.

Ўзини ҳоким ëрдамчиси деб таништирган мулозим Азамат Ашуров ўз ходимларини ҳақорат қилгани учун жиддий огоҳлантирилгани ва бундан буëн Ашурив хушмуомала бўлиши ҳақида ваъда берди:

- Уни жиддиий огоҳлантирдик. Бошқа сўкинмайди энди. Ўзи ишчан ва тиришқоқ ходим. Озгина тилига эрк берган бўлса иш юзасидан қилган¸ деди ҳоким ëрдамчиси.

Озодлик Пенсия жамғармаси Ургут туман бўлими ходимлари шикояти юзасидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбарияти билан боғланди.

Вазирлик ходими Азамат Ашуров сўкингани ëзилган аудио файл вазирликда мавжудлиги ва бу аудио ëзув ходимлар бўлими тарафидан ўрганилаëтганлигини айтди.

Озодлик суҳбатлашган Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимлар бўлими бошлиғи Азамат Ашуровнинг ўз ходимларини ҳақорат қилгани масаласи муҳокамада эканлигини билдириш билан кифояланди.

Унинг айтишича¸ “ходимларни уятсиз гаплар билан ҳақорат қилиш жиддий чора кўрилишини талаб қиладиган” ҳолат:

- Ҳолбуки Ашуров билан ва бошқа ходимлар билан суҳбатлар ўтказилиб ходимлар ва мижозлар билан хушмуомала бўлиш алоҳида уқтирилган. Республика ташкилоти ўз ходимларининг қўполлик қилгани масаласини ташлаб қўймайди. Айбдорга жиддий чора кўрилади¸ деди бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимлар бўлими бошлиғи Озодлик билан суҳбатда.

Мулозимларнинг ўз қўл остидагилўарни ҳақорат қилгани ва калтаклагани борасида Озодлик қатор мақолалар эълон қилган.

Ўтган ой Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги “Қўнғирот Эрдавлат Файз” фермер хўжалиги раҳбари Абдуваққос Алиқулов туман ҳокими ва муовини уни калтаклагани ҳақида шикоят қилган эди.

Озодлик ўтган йилиу Наманган вилояти Уйчи тумани МИБ бошлиғи Шерали Мамаризаевнинг қўл остидаги ходимларини “к...т, хезалак, блядь, тварь, ҳароми” каби сўзлар билан ҳақорат қилиб, шахсини таҳқирлагани ҳақида хабар берган эди.

Озодлик мақоласидан сўнг икки ҳафта ўтиб, Шерали Мамаризаев ўз вазифасидан бўшатилган эди.

XS
SM
MD
LG