Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:31

Жанубий кореяликлар учун энг қиммат қаллиқлар Ўзбекистон қизларидир


Жанубий Кореяда никоҳ маросими пайтида олинган сурат.
Жанубий Кореяда никоҳ маросими пайтида олинган сурат.

Жанубий Корея эркаклари учун энг қимматга тушаётган келинлар ўзбекистонликлардир. Бу ҳақда Сингапурнинг The Straits Times нашри Жанубий Корея Гендер тенглиги ва оила вазирлигига таянган ҳолда хабар берди.

Маълумотда айтилишича, ўзбекистонлик қизлар билан турмуш қуриш учун кореялик йигитлар ўрта ҳисобда 18 миллион 300 минг вон маблағ сарфлашига тўғри келади. Бу 22 минг АҚШ долларига тенгдир.

Ўзбекистондан кейинги ўринларни Филиппин ($18 200), Камбоджа ($17 300), Вьетнам ($17 000) ва Хитой ($12 800) эгаллади.

Жанубий Кореяда қишлоқдан шаҳарларга кўчиб ўтаётган эркаклар сонини қисқартириш бўйича махсус давлат дастури мавжуд. Аммо Жанубий Кореяда қишлоқлик эркаклар кореялик аёлларни камдан-кам қизиқтиради. Шунинг учун ҳукумат қишлоқ эркакларига хорижликларга уйланишни таклиф қилади.

Қаллиқ топиш ҳаражатлари учун ҳукумат ҳар бир эркакка 3600 доллардан 12 минг долларгача субсидия беради.

Жанубий Корея ўзбекистонликлар меҳнат миграциясига ҳукумат томонидан жўнатиладиган асосий ҳамкорлардан бири ҳисобланади. Жанубий Корея миграция хизматининг билдиришича, 2017 йилда бу давлатда 62 870 нафар ўзбекистонлик қонуний асосда ишлаган.

XS
SM
MD
LG