Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:39

OzodMikrofon: "Ноҳақ ишдан бўшатишди, ногирон қизим билан кўчада қолдим"


Осиё Қўчқорова Мустақилликнинг 25 йиллигига берилган кўкрак нишони тақдимотида, сентябрь, 2016 йил
Осиё Қўчқорова Мустақилликнинг 25 йиллигига берилган кўкрак нишони тақдимотида, сентябрь, 2016 йил

Андижон вилояти Балиқчи тумани Пенсия жамғармасининг хўжалик ишлари мудири Осиё Қўчқорова ишдан ноҳақ бўшатилганини даъво қилиб, OzodMikrofon рукнига боғланди.

Унинг шикоят қилишича, вилоят Бандлик бош бошқармаси буни тан олган ва уни ишга қайта тиклаш ҳақида ёзма кўрсатма берган, аммо бу ва бошқа кўрсатмалар жамғарма раҳбарлари томонидан бефарқ қолдирилмоқда.

Айтишича, шу кунда у бир ногирон қизи билан ишсиз оғир аҳволда қолган, айни пайтда, уйсиз қолиш арафасида.

- Ипотекага уй олган эдим ва у маошимга боғланган эди. Уч ой ичида тўлов қилмасам, қизим билан кўчада қолишим мумкин. Ёлғиз онаман, 8 йилдан бери шу жамғармада ишлаб келаман. Бунга қадар ҳам ишдан ноҳақ бўшатишган, аммо курашганман ва ишга қайта тиклашган. Бу гал эса, жамғармага келган янги раҳбар, ёзма кўрсатма ва ҳужжатларга амал қилмаяпти, - дея иддао қилди Осиё Қўчқорова.

Қуйида бу аёл билан суҳбатни тингланг:

OzodMikrofon: "Ноҳақ ишдан бўшатишди, ногирон қизим билан кўчада қолдим"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк

* * * * * * * * * * * * * * * * *
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG