Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:37

Бандлик вазирлиги: 17 кунда мажбурий меҳнатга доир 410 та ариза тушди


10 сентябрдан 27 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишонч тармоқларига пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати юзасидан жами 410 та мурожаат келиб тушди. Улардан 228 таси Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан кўриб чиқилди, 26 тасида қонунбузарлик ҳолати тасдиқланди. 202 та мурожаатда пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати тасдиқланмади, деб хабар қилди тилга олинган вазирлик ўз расмий сайтида.

Вазирлик, жойларда ҳолатни ўрганиш пайтида мурожаатчилар турли сабаблар таъсирида ўз шикоятларини қайтариб олаётгани кузатилаётганини таассуф билан қайд этган.

"Пахта теримига мажбурий жалб қилиш бўйича тасдиқланмаган ҳолатлар юзасидан қайта текширув ишлари ўтказилмоқда", дейилган вазирлик ҳисоботида.

XS
SM
MD
LG