Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:01

ОАВ: Ислом академиясида ҳижобини ечмаган 4 талаба ўқишдан ҳайдалди


Тошкентдаги Халқаро Ислом академиясида ҳижобини ечмаган 4 талаба ўқишдан ҳайдалгани ҳақда ББС Ўзбек хизмати хабар қилди.

Айтилишича, дарсга киритилмаётган яна 60 талаба ўқишдан ҳайдалиш ёки ҳижобни ечиш танлови қаршисида қолган.

124 ҳижобли талабадан 60 таси академия маъмуриятининг босимлари остида парик ва дўппи кийиб кела бошлаган. Уларга ҳатто бўйнига шарф ўрашга ҳам рухсат берилмаган.

“Ҳали ҳайдалмаган 60 талаба ҳижобини ечишдан бош тортган. Ректорат улар билан "тушунтириш" ишларини олиб бормоқда. Уларни ўқишдан ҳайдаш учун дарсга келмаган соатлари санаб борилмоқда”, деб ёзди ББС Ўзбек хизмати.

Нашрнинг ёзишича, 28 август куни Ислом академиясига ректор этиб тайинланган Шуҳрат Ёвқочев ишни ҳижоб ва намозхонларга қарши курашишдан бошлагани айтилмоқда.

Озодлик 10 сентябрда Ислом академияси талабаларидан келган хатни SizdanTelegram рукнида эълон қилган эди. Хат муаллифлари жумладан бундай ёзган: “Ҳижобли талаба қизлар академияга умуман киргизилмаяпти. Дарсга кирмаганлар эса ўқишдан ҳайдалаши мумкин. Конституцияга зид ушбу хатти-ҳаракатларни бас қилишларини сўраймиз".

XS
SM
MD
LG