Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:34

Ўзбекистон бош вазири бу йилги пахта теримига "ҳеч ким" мажбуран юборилмаслигини билдирди


Абдулла Арипов
Абдулла Арипов

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг айтишича, бу йилги пахта йиғим теримига 18 ёшга тўлмаганлар, мактаб ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда тиббиёт ходимларини жалб этиш қатъиян тақиқланади.

Бу ҳақда Абдулла Арипов 5 сентябрь куни пахта йиғим-теримига бағишланган ҳукумат селекторида маълум қилди.

Бош вазир, шунингдек, пахта термига аҳоли ҳам мажбуран жалб қилинмаслини билдирди.

У агар пахтага мажбурлаш ҳолатлари қайд этилгудек бўлса, "тегишли чоралар" кўрилишини таъкидлади.

Мажлисда теримчиларни тушлик, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, уларни олиб келиш ва олиб кетиш фермер хўжаликлари зиммасига юкланиши маълум қилинди.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, бу йилги пахта мавсумида 26 мингдан ортиқ пахта теримчилари отрядлари ташкиллаштирилади ва, умумий ҳисобда, 2 миллиондан ортиқ теримчи жалб қилинади.

XS
SM
MD
LG