Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:41

Прокуратура Бекобод туғуруқхонасидаги бир аёл ва икки гўдакнинг ўлимини тафтиш қилмоқда


Бекобод тумани прокуратураси шу тумандаги туғуруқхонада икки кун ичида рўй берган бир аёл ва икки гўдакнинг ўлимини тергов қилмоқда.

Kun.uz нашри хабарига кўра, 29 июн куни учинчи фарзандини дунёга келтиришга уриниш чоғида сирдарёлик аёл ва чақалоғи ҳалок бўлган.

Бу мудҳиш воқеадан бирор кун ўтиб шу туғуруқхонада яна бир гўдак нобуд бўлган.

Бекобод туман суд-тиббий экспертиза бўлинмаси томонидан берилган 80-маълумотномада аёл ўлимига ички ва ташқи қон кетиш, постгеморрагик шок ва бачадон ўнг томондан ёрилиши сабаб бўлгани айтилади.

Туман прокуратураси айни ҳолат юзасидан тергов ишларини олиб бораётганини билдирди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан мазкур ҳолатлар бўйича изоҳ бермади.

XS
SM
MD
LG