Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:47

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Роғун ГЭСи қурилишини бориб кўради


Роғун ГЭСи қурилиши
Роғун ГЭСи қурилиши

12 июнь куни Ӯзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев амалий ташриф билан Тожикистонга келди.

Душанбе халқаро аэропортида юқори лавозимли меҳмонни Тожикистон миллий хавфсизлик қӯмитаси (ТМХҚ) раиси Саймумин Ятимов кутиб олди.

ТМХҚ жамоатчилик билан алоқалар марказининг хабар беришича, Ихтиёр Абдуллаев ва Саймумин Ятимов халқаро терроризмга қарши кураш, чегарани қӯриқлаш ва ахборот алмашиш масалаларида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокима қилишади.

Ташриф якунида икки давлат миллий хавфсизлик органлари ӯртасидаги ҳамкорлик борасида битим имзоланиши режалаштирилган.

Шуниндек, Ӯзбекистон миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев мамлакат шарқида жойлашган Роғунга сафар қилиб, қурилиш ишлари билан танишиши кӯзда тутилган.

Ислом Каримов даврида Роғун ГЭСи қурилиши Тошкент-Душанбе муносабатларини совутган омиллардан бири бўлган. Каримов маъмурияти ГЭСнинг қурилиши Ўзбекистон манфаатларига зид, деб ҳисоблаб келган.

XS
SM
MD
LG