Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:59

Б.Абдуллаев ва бошқалар иши: судланувчи "У.Ҳақназаров" мақолалари экспетизасида қатнашиши мумкин


Бобомурод Абдуллаев ва унинг шериклари сифатида гумонланаётганлар иши Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кўрилмоқда.
Бобомурод Абдуллаев ва унинг шериклари сифатида гумонланаётганлар иши Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцион тузумига тажовуз қилиш ва амалдаги ҳукуматни ноқонуний ағдариш каби жиноятларни содир этганликда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев, блоггер ва ўқитувчи Ҳаётхон Насриддинов ҳамда икки нафар ишбилармон устидан олиб борилаётган суд иши 25 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида давом эттирилди.

Бу ҳақда Kun.uz ва бошқа сайтлар хабар қилди.

25 апрель кунги суд мажлиси тўғрисидаги хабарларга кўра, мажлисда судья Б.Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоровнинг ўтган мажлисда берган илтимосномасини қондирмаган.

Адвокат ўз илтимосномасида суддан 2017 йилнинг 25, 26, 27 сентябр кунлари МХХнинг қабулхонасига келиб кетувчиларни қайд қилиш китобини талаб қилишни сўраган. Бунга сабаб Чарос Абдуллаева ҳақиқатдан ўз ихтиёри билан келиб ариза берганми ёки йўқ, ҳамда Бобомуроднинг келгани қайд қилинганми ёки йўқ аниқлик киритиш эди.

МХХ тергов бўлимининг дастлабки тергов материалларида, гўёки Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 26 сентябрь куни ўз хоҳиши билан МХХ биносига бориб, «Мен Усмон Ҳақназаровман. Муҳаммад Солиҳнинг буйруғи билан Ўзбекистондаги конституциявий тузимни ағдариш бўйича Жатва лойиҳасини тузган шахсман», деб ахборот берган, кейин уни қўйиб юборишган ва уч кун ўтиб ҳибсга олинганлиги айтилган.

Давлат айбловчи Б.Қобилов суддан адвокат Майоровнинг илтимосномасини қаноатлантирмаслигини илтимос қилди.

“Айни пайтда ушбу ташкилот фаолияти ёпиқ ҳисобланади. Унга ташриф буюрувчи шахслар, ходимлар ва бошқаларга тегишли шахсий маълумотлар акс этган қайдномани судга тақдим этишнинг имкони йўқ. Шунингдек, махфий хизмат фаолиятида юритиладиган ҳар қандай ҳужжат махфий ҳисобланади”, деган прокурор.

Судья Зафар Нурматов маслаҳатлашувдан сўнг адвокатнинг илтимосномасини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида ажрим чиқарди.

Бундан ташқари, адвокат Майоров ўзининг ҳимоясида бўлган Бобомурод Абдуллаевни ўтказилиши кутилаётган экспертиза жараёнида иштирок этишини сўраб судга илтимоснома киритди.Судья Зафар Нурматов бу гал илтимосномани қаноатлантириб, судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 179-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларга эга экани ҳақида гапириб ўтди.

Суд мажлиси 30 апрел куни давом эттирилади.

Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланмоқда.

Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумонланмоқда.

12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан Бобомурод Абдуллаев бошқаларни озод этишни талаб қилган эди.

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

XS
SM
MD
LG