Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:02

Б. Абдуллаев терговчилар МХХ раислигига номзодларга қизиққани тўғрисида айтди


Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биноси.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биноси.

“Усмон Ҳақназаров”нинг МХХ терговчиларини жиддий қизиқтирган ягона мақоласи Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовнинг ўрнига келиши мумкин бўлганномзодлар билан боғлиқ бўлди. Бу ҳақда 2 апрель куни судда судланувчи Бобомурод Абдуллаев баёнот бергани тўғрисида fergananews.com ўз мухбирига таяниб хабар қилди.

Абдуллаевнинг айтишича, уни сўроқ қилган терговчилар, айниқса, бир муддат МХХ раисининг биринчи ўринбосари, кейин Президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган ва пенсияга узатилган Бахтиёр Ғуломовнинг шахсига қизиқиш билдирган.

Абдуллаев ўз кўрсатмаси давомида терговчилар ундан Ғуломовнинг фаолияти тўғрисида ижобий оҳангларда ёзар экан, ҳокимиятдаги қайси гуруҳ манфаатларига хизмат қилганини, нима учун унинг бундай баҳоси мухолифатчи Муҳаммад Солиҳнинг позициясига мос келиб қолганини сўраган.

“Лекин одамлар, биринчи навбатда ҳамкасблари, Ғуломов ҳалол чекист эди, деб баҳолар эди”, - деган Бобомурод Абдуллаев.

Душанба кунги суд мажлисида Абдуллаев, шунингдек, терговчилар ундан Ўзбекистоннинг жорий президенти маъмуриятидаги юқори лавозимли амалдорлардан бири гомосексуал эканлиги тўғрисида кўрсатма беришни сўраганини айтган. Бу ҳақда хабар қилган fergananews.com Бобомурод Абдуллаевдан қуйидаги иқтибосни келтирган:

Улар уни бесоқолбозликда айблаб жавобгарликка тортмоқчи бўлди. Лекин мен у кишининг ҳатто исмини ҳам билмас эдимки, албатта, унга туҳмат қилмадим”, деган Абдуллаев.

Бобомурод Абдуллаев ва яна уч фуқаро – блогер Ҳаётхон Насриддинов, тадбиркорлар Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар “Ўзбекистоннинг Конституциявий тузумига тажовуз қилишда” айбланмоқда. Улар устидан жорий йил мартида бошланган суд жараёни очиқ режимда ўтказилмоқда.

Суднинг 29 март кунги мажлисида "Усмон Ҳақназаров" тахаллуси билан зиддиятли мақолалар ёзган Бобомурод Абдуллаев 7 мартдан бошлаб¸ 15-26-27-28 март кунги суд мажлисларида давом эттирган кўрсатмаларини тугатгани тўғрисида Озодлик суд мажлисида иштирок этганларнинг айтганларига таяниб хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG