Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:46

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида яна бир ўтказиш пункти очилди


11 март куни тожик-ўзбек чегарасидаги Тожикистонинг Спитамен ва Ӯзбекистонинг Бекобод туманларини боғловчи “Сарбанд” назорат-ӯтказиш пунктининг очилиш маросими бӯлиб ӯтди.

Ҳозирча ушбу ӯтказиш пунrтидан фақат чегараолди минтақалари аҳолиси фойдаланиши айтилди. Ушбу минтақалар аҳолиси визасиз 5 кун давомида 30 километрдан узоқ бӯлмаган икки давлат ӯртасидаги минтақаларга ӯтиш имконига эга бӯлган.

“Сарбанд” ӯтказиш пункти Фарҳод ГЭСи ва тӯғони яқида жойлашган.

9-10 март кунлари Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат ӯртасида турли соҳаларда ҳамкорликларни ривожлантишга қаратилган жами 27 ҳужжат имзоланди.

Жумладан, фуқаролар борди-келдиси учун ӯттиз кунгача визасиз тартиб жорий этилди. Ушбу ҳужжат Тожикистон ва Ӯзбекистон парламентлари томонидан ратификация бӯлиши кетидан ҳуқуқий кучга киради.

Шунингдек, томонлар чегаранинг энг асосий баҳсли минтақаларидан бири - Фарҳод тӯғони юзасидан ҳам келишув имзолади.

Ушбу келишувга мувофиқ, Фарҳод ГЭСи Ӯзбекистон мулки дея эътироф этилади ва бу объект ӯзбекистонлик мутахассислар назоратига ӯтади.

Фарҳод ГЭСи ва тӯғонини қӯриқлаш эса, Тожикистон зиммасида бӯлади.

XS
SM
MD
LG