Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:47

Адлия вазирлиги: "Автотест"нинг монопол ҳуқуқлари бекор қилинади


Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Telegram каналида хабар қилди.

"Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда", дейилган хабарда.

Адлия вазирлиги, шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилиш масаласи кўрилаётгани, даврий равишда ҳайдовчилик малакасини ошириш талабини фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қолдириш таклиф қилинаётганини хабар қилди.

Озодлик "Автотест" билан боғлиқ мавзуни бир неча бор кўтарган:

XS
SM
MD
LG