Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:37

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза тартиби бекор қилинади


Икки давлат бош вазирлари- Абдулла Арипов (чапда) ва Қоҳир Расулзода
Икки давлат бош вазирлари- Абдулла Арипов (чапда) ва Қоҳир Расулзода

Тожикистон ва Ўзбекистон расмийлари виза масаласида келишувга эришди. Яқин кунларда “Ватандошлар борди-келдиси” ҳақидаги ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида икки давлат ватандошлари бир ой давомида визасиз сафар қилиш имконига эга бӯладилар.

Бундай келишувга Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга расмий сафари жараёнида эришилди.

10 январь Абдулла Арипов президент Имомали Раҳмон билан мулоқотда икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш йўлидаги чекловларни бартараф этиш ҳамда чегара ва виза масалалари муҳокама қилинди.

Ҳозирча визасиз борди-келди қачондан йўлга қўйилиши эълон қилингани йўқ.

Душанбелик аёл Озодлик билан суҳбатда, одамлар визасиз борди-келди йўлга қўйилиши хабаридан хурсанд бўлганликлари ҳақида гапирди:

“Ҳозир визани 7 кунга беришади. Бундай қисқа муддатда нима қиласан? Оддий борди-келди учун виза олиш процесси содалаштириб ва виза муддати ҳам узайтирилиши лозим. Бизни кӯп қариндош ва яқинларимиз Ӯзбекистонда яшайди. Яқин келажакда бир-биримизга борди-келди қилишга шароит яратишга умид боғлаймиз”- деди бу аёл.

Шунингдек Ўзбекистон Бош вазирининг Тожикистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида темир йӯл ва автобус қатновларни тиклаш ва чегарада ўтиш пунктларини очиш масалаларида ҳам келишиб олинди.

Баҳсли минтақалар масаласида ҳам ижобий натижаларга эришилгани хабар қилинмоқда.

Жумладан, чегаранинг энг асосий баҳсли ҳудудларидан бири - Фарҳод тўғони юзасидан ҳам келишув имзоланиши кутилмоқда.

Ушбу келишувга мувофиқ, Фарҳод ГЭСи Ўзбекистон мулки дея эътироф этилади ва бу объект ўзбекистонлик мутахассислар назоратига ўтади.

Фарҳод ГЭСи ва тўғонини қўриқлаш эса Тожикистон зиммасида бўлади.

6 январь куни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Мирзиёев Тожикистонга расмий сафар қилиш учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG