Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:01

Нью-Йоркда ўзбекистонлик томонидан амалга оширилган ҳужумда 8 одам ҳалок бўлди (ВИДЕО)


АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда пикап автоулови билан 8 одамни босиб ўлдирганликда гумонланиб 29 ёшли Ўзбекистон ватандоши Сайфулло Ҳабибуллаевич Соипов қўлга олингани ортидан "экстремистликка мойил иммигрантларни" қатъийроқ текшириш тўғрисида кўрсатма берди. 31 октябрда Қуйи Манҳеттен минтақасида содир этилган мазкур террор ҳаракати оқибатида ўндан ортиқ одам ҳам жароҳатланган.

Сайфулло Соиповни танийсизми? У ҳақда нималарни биласиз? Озодлик Сайфулло Соипов ҳақида муфассал маълумот тўплаш мақсадида у ва унининг яқинларини таниган, мулоқотда бўлганларни ҳамкорликка чақиради. Биз билан боғланиш учун Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Президент Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида "Мен ҳозиргина хавфсизлик хизматига қаттиқ текшириш дастуримизни фаоллаштириш тўғрисида кўрсатма бердим. Сиёсий сиполик яхши нарса, лекин бу ҳолатда эмас", деб маълум қилди.

31 октябрь куни Нью-Йоркда содир этилган воқеа Нью-Йоркда 2001 йилда Эгизак бинолар қулаганидан бери амалга оширилган энг қонли ҳужум экани айтилмоқда.

Бу АҚШда автоуловни одамлар устига ҳайдаш йўли билан амалга оширилган биринчи террор ҳаракати бўлди. Бунга қадар бундай ҳужумлар Европанинг қатор давлатларида амалга оширилган эди.

Нью-Йорк мэри Бил де Бласионинг айтишича, 31 октябрда Қуйи Манҳэттен минтақасида пикап автоуловининг велосипед йўлагига юриши оқибатида 8 одам ҳалок бўлган.

Расмий хабарда билдирилишича, ҳалок бўлганларнинг 5 нафари аргентиналик, бир нафари бельгиялик бўлган.

Бил де Бласио буни “бегуноҳ одамларни нишонга олган террорнинг қўрқоқ амали” дея баҳолади.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, ҳодиса жойида қўлга олинган гумондор шахс Қўшма Штатларга 2010 йилда борган Сайфулло Ҳабибуллаевич Соипов исмли 29 яшар Ўзбекистон ватандошидир.

Қутқарувчиларга кўра, ҳужумда яна ўндан ортиқ одам яраланган.

Полициянинг айтишича, кирага олинган автоулов мактаб автобусига бориб урилишидан олдин велосипед ҳайдовчилари ва пиёдаларни устига юрган.

Сўнгра Соипов қўлида пэйнтбол қуроли ва пневматик тўппонча билан воқеа жойидан қоча бошлаган. Полиция уни қорнидан яралаб, ҳибсга олган.

NBCNewYork.com намойиш этган видеода Соиповнинг қўлида кўринишидан пэйнтбол қуролини тутган ҳолда автомобиль йўлидан югуриб бораётгани кўринади.

Нью-Йоркдаги ҳужумда ўзбекистонлик муҳожир гумонланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00

Полициячилар томонидан Соипов полиция ҳибсхонасига олиб кетилган. Расмийларга кўра, полиция уни Нью-Йоркдаги шифохоналардан бирига тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб кетган.

Расмийларга кўра, якка ўзи ҳаракат қилган ҳужум пайтида “Оллоҳу Акбар” дея қичқирган.

Қўшма Штатларда яшовчи диний фаол, блогер Мираҳмат Мўминов Нью-Йоркдаги ҳужумни содир этгани айтилаётган Сайфулло Соиповни танишини айтади:

“Ўзбекистондан келган пайти дастлаб Нью-Йоркда яшаган. Ўша ерда ўзбекистонлик бир қизга уйланган. Икки фарзанди бор. Бундан бир неча йил олдин 5 ўзбекистонлик ИШИДга молиявий ёрдам беришда айбланиб қўлга олинганди. Шу ўзбекистонликлар билан дўстона алоқада бўлган. Улар қўлга олинган пайтда жуда қўрқиб юрган бир муддат,” дейди Мираҳмат Мўминов.

Унинг илова қилишича, Сайфулло Соипов “ўта агрессивлиги билан ажралиб турган”.

“Сайфулло асли тошкентлик. Оҳайо штатида яшаган пайтидан танийман. Ўзи юк машинаси ҳайдарди. Бу йигит табиатан урушқоқ эди. Ўта агрессив эди. Жуда радикал исломий қарашда эди, деб айта олмайман. Масжидда бир кўриниб, бир кўринмай юрарди. Характери сабаб маҳаллий ўзбеклар билан келиша олмай қолганидан кейин Флорида Штатининг Тампа шаҳрига кўчиб кетди. У ердаям икки ярим йилча яшади ва сўнгра Нью Йоркга кўчиб кетди,” деди Озодлик билан суҳбатда Мираҳмат Мўминов.

XS
SM
MD
LG