Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:45

ЎзЛиДеп Фарғонада аҳолига товуқ боқишни ўргатадиган мактаб очди


Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлатлаш марказининг вилоят бошқармаси вилоятнинг Боғдод туманида махсус Паррандачилик мактаби очди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзЛиДеп матбуот хизматига кўра, 25 млн. сўм грант ҳисобига ташкил этилган.

Айтилишича, мактабда аҳолига паррандачиликни тўғри ташкил этиш, парваришлаш ва махсус инкубаторлар билан ишлаш жараёнларини амалиёт билан боғлиқ ҳолда ўргатишга қаратилган ўқув-семинарлари ташкил этилиб, йил якунига қадар 1500 нафар кам таъминланган оила аъзоларини ўқитиш мақсад қилиб олинган.

—Ўқувларда аҳолига паррандачилик фаолиятини амалиётда кўриб ўрганишлари учун мазкур мактабда барча шароитлар яратилди. Хусусан, 1000 та тухумга мўлжалланган махсус инкубатор ва 50 дона товуқ ҳарид қилдик, - деган ЎзЛиДеп вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлим мудири Хакимжон Рахмонов. —Машғулотлар давомида иштирокчиларга инкубатор билан ишлаш амалиёти ўргатилиб, очиб чиққан жўжалар уларга ўз фаолиятларини бошлашлари учун бўлиб берилади.

Жорий йил бошида президент Мирзиёевнинг тавсияси билан мамлакат бўйлаб товуқ боқиш кампанияси бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG