Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:58

Ўзбекистон Президентининг Хитойга давлат ташрифи бошланди


11 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой халқ республикасига уч кунлик давлат ташрифи бошланди. Давлат раҳбари Пекинга рафиқаси ҳамроҳлигида 11 май оқшомида етиб борди.

Бу ҳақда Хитойнинг CCTV телеканали хабар қилади.

Расмий хабарларга кўра, ташриф чоғида Президент Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жингпин, Давлат Кенгаши бош вазири Ли Кецян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси Жан Децян ва бошқа раҳбарлар билан учрашув ва музокараларда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилади. Томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади

Ташриф доирасида 100 га яқин икки томонлама ҳужжат, жумладан, қиймати 20 миллиард долларга тенг шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Президентининг Хитой етакчи компания ва фирмалари вакиллари билан учрашуви режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистонда замонавий технологияларни жалб этган ҳолда ўзаро фойдали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Олий даражадаги музокаралар якуни бўйича Қўшма баёнот қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида турли соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришга доир ҳукуматлараро, идоралараро битимлар ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида катта ҳажмдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий шартнома ва битимлар имзоланиши режалаштирилган, 100 га яқин икки томонлама ҳужжат, жумладан, қиймати 20 миллиард долларга тенг шартномалар имзоланиши кутилаётгани тўғрисида айтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти 14-15 май кунлари Пекинда бўлиб ўтадиган “Битта минтақа, битта йўл” халқаро форумида ҳам иштирок этади.

XS
SM
MD
LG