Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:44

“Шомаҳмудовлар оиласи”нинг йўқолган “боласи” топилди


Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” (ҳозир “Истиқлол”) концерт зали олдидаги майдондан бир неча йил олдин шаҳар четига кўчирилган, шу кунда шаҳарнинг Бобур боғига ўрнатилаётган “Шомаҳмудовлар оиласи” ёдгорлик комплексининг бир элементи – “дўппилик бола” топилди. Шундай қилиб, композиция асл ҳолатига: ота-она ва 15 бола ҳолатига қайтиб, тўлиқланди.

Бу ҳақда Озодликка тошкентлик санъатшунос блоггер Акмал Ризаев хабар қилди. Бошқа бир санъатшуноснинг Озодликка билдиришича, комплекснинг йўқолган элементини у бир неча йил муқаддам шаҳардаги антиквар магазинлардан бирида кўрган.

Акмал Ризаевдан олинган хабарни тошкентлик журналист Сид Янишчев ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, ушбу хабар ёзилаётган дақиқаларда “Шомаҳмудовлар оиласи” ёдгорлик комплекси янги жойга ўрнатилиб бўлди.

9 май куни ёдгорликнинг очилиш маросими бўлади ва маросимга Президент Мирзиёевнинг иштирок этиши кутилмоқда.

“Шомаҳмудовлар оиласи” ёдгорлик композициясининг бир элементи йўқолиб қолгани тўғрисида Озодлик мана бу мақола билан бонг урган эди.

XS
SM
MD
LG