Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:03

Каримов мақбарасини миллий гвардия доимий қўриқлайди


14 апрелда Самарқандга борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Хизр мажмуасида дафн этилган мамлакатни аввалги раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Мирзиёев Каримов мақбараси лойиҳаси билан танишар экан, уни миллий гвардия фахрий аскарлари сурункали қўриқлашини айтди.

“Бу ерда доимий равишда 10 аскар навбатчилик қилади. Миллий гвардия аскарлари”, - деди Шавкат Мирзиёев.

2016 йил 2 сентябрь куни президент Ислом Каримовнинг вафот этгани расман эълон қилингани ортидан марҳумнинг хотирасини абадийлаштириш комиссияси тузилиши ҳақида айтилган эди.

Озодликка маълум бўлишича¸ Ислом Каримов қабри устига қуриладиган мақбара қурилишини назорат қилиш билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов шуғулланмоқда.

Мақбарадан ташқари Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида Каримовга ҳайкал ўрнатилиши кутилмоқда.

6 декабрь куни Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG