Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:53

Жиззахда тўрт кишилик ёш оила ис газидан заҳарланиб ўлди


Аксар ҳолларда аҳоли заҳарланишига сабаб бўлаётган газ ва ўтинга мослашган қўлбола печка
Аксар ҳолларда аҳоли заҳарланишига сабаб бўлаётган газ ва ўтинга мослашган қўлбола печка

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги Иккинчи Қангли қишлоғида яшовчи Холматовлар оиласи газдан заҳарланиб, нобуд бўлди. 21 январ оқшом бўлган фожеада ўлган хонадон соҳиби Неъмат Холматов, рафиқаси Маҳбуба Холматова ҳамда 5, 2 ёшдаги икки қизалоқ якшанба куни тупроққа берилди.

Ғаллаорол тумани Газ тармоқлари идорасидан олинган маълумотга кўра, Иккинчи Қангли қишлоғи 21 январь куни эрталаб газдан узилган ва унинг кечга яқин қайта уланганидан бехабар қолган оиланинг барча аъзоси ис газидан заҳарланиб ўлган.

Идора вакили Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатда Холматовлар оиласи тумов билан оғриб, тўшакда ётгани боис, бир вақтда нобуд бўлганини айтди:

“Афсуски, хонадон вакилларининг барчаси нобуд бўлди. Билишимизча, улар қаттиқ грипп бўлгани учун газ ҳидини сезмаган. Фақатгина хонадон бекаси Маҳбуба эшик олдигача зўрға келган экан, аммо уни ҳам заҳарланишдан қутқариб бўлмади. Бизга кеча соат 21 ларда хабар келганди”.

Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи оқсоқол Набижон Жўрабоевга кўра, жаноза маросимига вилоят ҳокимлиги, вилоят МХХ ва ИИБ вакиллари етиб борган.

“Афсуски, ҳокимиятдаги сансалорлик, хизмат лавозимга нисбатан совуққонлик туфайли бутун бир хонадон ҳувиллаб қолди. Даҳшатлиси, қизалоқлар ҳатто тўшакда қотиб қолган экан. Улар тумов бўлишган, ота-она ҳам чарчаб, свет йўқлиги учун эрта оқшомдан ётиб қолишган. Эндиги текширувлар, тадбирлар уларни ортга қайтара олмайди", дейди Набижон Жўрабоев.

Набижон Жўрабоев: Ҳокимиятнинг совуққонлигидан бир оила нобуд бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:45 0:00
Бевосита линк

Ғаллаорол тумани прокуратурасига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 22 январь куни жиноят иши қўзғатилган. Терговолди суриштирувлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда қиш фаслида, табиий газ ва электр энергияси тақчиллиги боис, аҳолининг аксар қисми қўлбола печка қуриб, кўмир ва пропан газини ёқишга мажбур бўлади.

Техника хавфсизлиги қоидаларига тўла жавоб бермайдиган бундай қурилмалардан нотўғри фойдаланиш оқибатида Ўзбекистонда қиш мавусимда одамларнинг заҳарланиши кўплаб содир бўлмоқда.

Озодлик 2015-2016 йиллар давомида ўлим билан тугаган ис газидан заҳарланишга оид 10дан ортиқ ҳолатни қайд этди.

Хусусан, 2016 йилнинг 30 декабрига ўтар кечасида Жиззахнинг Дўстлик туманида истиқомат қилган эр-хотин ва уларнинг бир қизи ис газидан заҳарланиб ўлди.

2016 йил 18 декабрда Самарқанд шаҳрининг Каварзор маҳалласида яшаган ёш эр-хотин газдан заҳарланиб нобуд бўлди.

2015 йил декабрида ҳам Самарқанд шаҳрида уч талаба ис газидан заҳарланиб ўлган эди.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги Tиббиёт коллежининг 1-курс ўқувчиси 2015 йил 5 март куни ижарада яшайдиган уйининг ҳаммомида газидан заҳарланиб, ўлган эди.

5 февраль куни эса Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Файзобод қишлоғида истиқомат қилган ёш келин-куёв никоҳ тўйидан икки кун ўтганидан сўнг заҳарланиб ўлган.

Ўтган йил февралида булунғурлик она ва унинг 19 ёшли қизи ҳам ис газидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмган эди.

XS
SM
MD
LG