Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:51

Ўшликлар Шавкат Мирзиёев сайловолди ваъдаларини бажаради деган ишончда (ВИДЕО)


Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик ватандошлар Ўшда 26 октябрь куни ўтган учрашув пайтида.
Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик ватандошлар Ўшда 26 октябрь куни ўтган учрашув пайтида.

Ўзбекистон президентлигига сайлов арафасида Тошкент ташаббуси билан ёпилган ўзбек-қирғиз чегараси сайловлардан уч кун ўтгач яна очилди. Чегарадан ватандошларни ўтказиш одатдаги тартибда давом этмоқда. Ўшликлар чегара Ислом Каримов давридаги каби йиллаб ёпилиб қолмай, тезда очилганидан хурсанд эканликларини айтмоқдалар. Ўш ва Андижон чегарасидаги “Дўстлик” пунктидан ўтаётган ватандошлар Озодлик мухбири билан суҳбатда Шавкат Мирзиёевдан нималарни кутаётганлари ҳақида гапириб бердилар.

Ўзбекистон президентлигига сайлов арафасида уч кунга ёпилган чегара қайта очилди. Бироқ чегара ҳудудида бир ой аввал бўлгани каби узундан узоқ навбатлар кузатилмади. Қирғиз чегарачиларининг билдиришларича, бу ердан кунига мингдан ортиқ одам ўтиб турибди.

Бир неча йиллар давомида ёпиқ турган ўзбек-қирғиз чегараси октябрь ойидан бошлаб ватандошларни икки давлат ҳудудига енгиллаштирилган тартибда ўтказа бошлаган эди. Авваллари бу чегарадан фақат телеграмма орқали жанозага ўтиш мумкин бўлган бўлса, 10 октябрдан бошлаб тўйга ҳам ўтишга рухсат берилди. Бундан ташқари Ўзбекистондан Қирғизистонга ёки Қирғизистондан Ўзбекистонга турмушга чиққанларга эса никоҳ гувоҳномаси асосида қариндошларини кўриб келишга рухсат бериладиган бўлди.

“Дўстлик” чегара ўтказиш пунктининг Қирғизистон томонидаги раҳбари Бахтияр Эсенгелдиев сайловдан сўнг чегарадан ўтишнинг бу тартиби ўзгармаганини айтди. Чегарачи президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевдан чегарадан ўтиш тартибини янада енгиллаштирилишини кутаётганини билдирди.

-Ўзбекистонда сайловолди жараёни бошланганида қўшнилар чегарадан ўтиш тартибини енгиллаштирган эди. Сайлов тугаганидан сўнг бу енгилликлар бекор қилинмади. Биз Ўзбекистоннинг янги президенти чегарадан ўтиш тартибига киритилган барча чекловларни бекор қилади ва ватандошлар ҳеч қандай тўсиқларсиз борди-келди қилиш имкониятига эга бўлади, деб умид қилаяпмиз. Ҳозирча чекловлар олиб ташланиши тўғрисида қўшниларимиздан ҳеч қандай маълумот келмади, -деди Бахтияр Эсенгелдиев.

Ўшликлар Шавкат Мирзиёев сайловолди ваъдаларини бажаради деган ишончда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:23 0:00

Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев сайловолди жараёнида қўшни давлатлар, жумладан, Қирғизистон билан алоқаларни яхшилашга эътибор қаратилишини билдирган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Қирғизистон чегарасига яқин ҳудудда яшовчи ўзбекистонликлар ҳам тез орада икки давлат ватандошларининг борди-келдисига қўйилган барча тўсиқлар олиб ташланишидан умид қилмоқда.

-Сайлов жуда яхши ўтди. Мен ҳам сайловга қатнашдим. Халқимиз деярли бир овоздан Шавкат Мирзиёевни президент қилиб сайлаб олди. Чунки Мирзиёев қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилаб, чегарадан ўтиш тартибини енгиллаштираман, деб ваъда берди.Биз бу ваъдалар бажарилишига ишониб турибмиз, -деди Ўшга қариндошларини кўргани келган ўзбекистонлик Қаҳрамон Эшонов.

Қирғизистонлик Олмахон Қурбонова ҳам Ўзбекистоннинг янги президенти қўшнилар билан муносабатларда ижобий силжишларга эришади, деб умид қилишини билдирди.

-Тўғри, Мирзиёев Каримовнинг кадри. Бироқ унинг ҳам ўз инсоний иродаси бор. Мана шундай иродага эга бўлган инсон қаторида у чегараларни очиб, халқларимизни қийинчиликлардан қутқарса яхши бўлар эди. Мирзиёев Каримов даврида борди-келдига қўйилган чекловларни, тўсиқларни олиб ташлаб, алоқаларни яхшилашга эътибор қаратиши керак.

1 октябрь куни Қирғизистоннинг 130 кишилик делегацияси Андижонга борган эди. 26 октябрда эса Ўзбекистоннинг 140 кишилик делегацияси Ўшга келган. Учрашувларда чегара ва маориф бўйича сўзлашувлар бўлган.

Ўзбекистон президетлик сайловида кузатувчи сифатида иштирок этган қирғиз парламенти депутати Айтмамат Назаров ҳам Шавкат Мирзиёев қўшнилар билан муносабатларни яхшилаш борасида сайловолди ваъдаларини амалга оширади, деган ишончда.

-Халқларимиз асосан чегара тўлиқ очилишини кутмоқда. Янги ҳукумат, янги президентдан мана шуни кутишаяпти. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати вакиллари Қирғизистонда, қирғиз ҳукумати вакиллари Ўзбекистонда чегараларни аниқлаш бўйича тадбирларни ўтказмоқда.Бу иш ўтган йилларга нисбатан жуда фаол олиб борилаяпти. Шунинг учун ҳам тез орада чегаралар аниқланиб, чекловлар бекор қилинади, деган ишончдаман, -деди депутат.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида 15та ўтказиш пункти бор. Бироқ бугунги кунда уларнинг тўрттасигина ишлаб турибди.

XS
SM
MD
LG