Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:54

 Москвада ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев ҳибсдан озод этилди


Кеча кечқурун Москвадаги “Мемориал” ташкилоти фаоли, “Ёрдам” ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев Россия Хафсизлик кумитаси - ФСБ бошқармасидан уйига қўйиб юборилганини Озодликка айтди.

Ҳуқуқ фаолига кўра, у Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши қолдирилган икки шахсҳамда“Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилоти ҳақида сўроққа тутилган.

Баҳром Ҳамроевнинг айтишича, Россия хафсизлик хизмати ходимлари уйидаги тинтув давомида олинган компютер, диний китоблар ва ҳужжатларни қайтариб бермаганлар.

Пайшанба куни эрталаб Баҳром Ҳамроев уйидан Россия хафсизлик кенгаши (ФСБ) ходимлари томонидан олиб кетилган эди.

Бу ҳақда Озодликка ҳуқуқ фаолининг турмуш ўртоғи хабар қилганди.

Баҳром Ҳамроев 1992 йилдан буён Россияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш билан шуғулланиб келади.

У сўнги бир неча йилдан буён Россияда исломий ақидапарастлик ва диний айбловлар билан ҳибсга олинган инсонларни ҳимоя этиш билан танилган.

Бундан ташқари Марказий Осиё, хусусан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари муаммоларини ечишда фаолият кўрсатиб келган.

XS
SM
MD
LG