Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:42

Шавкат Мирзиёев молиявий пирамида қурганларга жазони кучайтирди


Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 23 сентябрда молиявий пирамида қурганларга нисбатан жазони кучайтиришни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Орадан бир кун ўтиб кучга кирган янги қонунга кўра, Ўзбекистонда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни жалб этиш бўйича ноқонуний фаолият юритганлар бундан буён энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жаримага тортилишдан бошлаб 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ўзбекистон жиноят кодексининг 188 моддаси - "ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга ошириш" - энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорида жаримани ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликни маҳрум қилиш билан жазолашни назарда тутади.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг янги 188 моддаси 1-бандига кўра, фоиз эвазига жисмоний ва юридик шахсларнинг пули ёки бошқа мол-мулкини олган, улардан фойдаланган ёки молиявий фаолиятга раҳбарлик қилганлар энг кам иш ҳақининг 100 дан 300 баробаригача миқдоридаги жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этилиши ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Агарда молиявий пирамида такроран ёки хавфли жиноятчи томонидан матбуот, интернет ёки телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда барпо этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг 300 дан 500 баробаригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этилиши ёда 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Молиявий пирамида ўта йирик миқдорда, ўта хавфли рецидивист, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши алоҳида таъкидланган.

Ўзбекистон ҳукуматидаги Озодлик манбасига кўра, янги қонун замирида мамлакатда молиявий пирамидаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсади ётибди.

Қонун Ўзбекистонда энг йирик молиявий пирамида қургани ишонилган чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоев ҳибсга олинганидан уч ойдан кўпроқ вақт ўтиб кучга кирди.

Тошкент телеканали Аҳмадбой ҳибси ҳақида кўрсатув намойиш қилаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:12 0:00

Халқ орасида “Аҳмадбой” номи билан танилган 38 ёшли тадбиркор йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан одамлардан омонат олиш билан шуғулланиб келган.

16 июнь куни Ўзбекистондаги телеканаллар Аҳмад Турсунбоевнинг уйи тинтув килиниб, 7,9 миллион доллар ва ичи олтин буюмлар билан тўла сумкалар мусодара қилинганини кўрсатиб, “Турсунбоевга пул берганлар сони 40 мингдан ошиқ" эканини таъкидлаган эди.

У Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбланмоқда.

Ўзбекистон телевидениеси намойиш этган махсус кўрсатувда Аҳмад Турсунбоев ўз "қилмиши"га иқрор бўлган ва бунинг учун халқдан кечирим сўраган эди.

XS
SM
MD
LG