Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:57

Самарқандга Путин келишидан олдин ЎзТВ КГБ ва "рус-совет фитнаси" ҳақида кинони кўрсатди


Ўзбекистондаги Ëшлар телеканали 5 сентябрь куни “Куч адолатда” деган ҳужжатли фильмни намойиш қилди. Фильмда Владимир Путин оид бўлган Совет ҳавфсизлик қўмитаси КГБ раиси Юрий Андропов 1983 йилдан кейин Ўзбекистонда “Пахта иши “ номи билан машхур бўлган оммавий қамоққа олишлар танқид қилинади. Россия президенти Путин келишидан бир кун олдин намойиш қилинган фильм Совет тузуми даврида ўзбеклар ëмон яшагани ва айнан Андропов даврида Ўзбекистонда руслаштириш сиëсатига қайта старт берилганини тасвирлайди.

Руслардан масофаланиш ишорати

Фильм Ўзбекистонда адолатни “марказдан чақирилган рус кадрлар эмас балки миллий кадр Ислом Каримов таъмин қилди” деган мужда устига қурилган.

Ўз-ТВдаги Озодлик манбасининг айтишича¸ илгари руслаштириш сиëсати ҳақида бундай кино намойишига рағбат бўлмаган:

- Бугун Ўзбекистонда сафарда бўлган Путин КГБ раиси Андропов қўлида ишлаган¸ ўзини унга шогирд деб билади. Биз суратга олган кино эса Андропов танқиди билан бошланади. Қолаверса фильмда Совет Иттифоқининг руслаштириш сиëсатига кучли танқид бор. Илгари сал эҳтиëт бўлардик бундай кинони Россия давлати раҳбари келганида эфирга беришга. Бу сафар аксинча тез-тез бўлинглар деб бизни шоширишди дейди манба.

Фильмда 1989 йилгача Ўзбекистонни бошқарган раҳбарлар Инъомжон Усмонхўжаев ва Рафиқ Нишоновлар миллий кадрларни камситиб Ўзбекистонни савиясиз рус кадрлари билан тўлдирганлиги айтилади:

“Ўша пайтдаги республика раҳбарларининг қатъиятсизлиги, қўрқоқлиги сабаб: бири гўё Ўзбекистонда тартиб ўрнатиш учун Россиядан кадр сўради, иккинчиси баланд минбардан туриб Ўзбекистонни боқимандага чиқарди” дейилади фильмда.

Нишонда Нишонов

Кино СССР даврида Гдлян ва Иванов бошлиқ эмиссарлар гуруҳи республикадаги турли соҳаларда ишлаётган бир неча минглаб раҳбар ходимларни тергов жараёнига тортганига асосий айбдорлардан бири сифатида Каримовдан олдин республика раҳбари бўлган Рафиқ Нишоновни нишонга олади:

“Собиқ марказга Нишоновга ўхшаган итоатгўй¸ мустақил фикрга эга бўлмаган раҳбар керак эди. Нишонов даврида 25 минг киши жазога тортилди ва қатағон кучайди” - дея иддао қилинади фильмда.

Озодлик ҳозир Москвада яшаëтган Рафиқ Нишонов билан боғланиб бу иддао юзасидан изоҳ сўради.

“Бу энди аҳмоқлик. Аҳмоқона гап. Ҳатто изоҳ беришимга ҳам арзимайдиган аҳмоқона гап деди Рафиқ Нишонов.

Янги давр аломати: Каримовни улуғлаб Россиядан узоқлашиш?

Ўз-ТВдаги Озодлик манбасининг айтишича бу филъм Ўзбекистоннинг марҳум раҳбари Ислом Каримовни улуғлашга ва Россиядан масофаланиш ишоратини беришни мақсад қилган:

-Бу янги ҳолат. Илгари Ўз ТВ Каримов шаҳсини улуғлаш ҳақида бунақа катта фильмга буюртма олмаган. Шу маънода бу илк қадам. Иккинчидан русларни тарихда бўлса ҳам салбий қилиб кўрсатиш¸ СССР билан ҳозирги Ўзбекистонни солиштириш каби ҳолатларга йўл қўйилмаган. Ҳатто “Абдуллажон”¸ “Қўрғошин” каби кинолардаги русларга қарши деб билинган тасвирлар кесилган эди. Негадир бу сафар Каримов бизни руслардан қутқарди деган очиқ ишорали кинони эфирга узатишга буйруқ беришди¸ дейди журналист.

Ислом Каримовнинг жаноза маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев “Қийин дамларда Ўзбекистонни советлардан қутқарган Каримов жасорати” ҳақида таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG