Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:31

Ўзбекистон ватандоши Тула вилоятидаги ҳибсхонада ўзини осди


Россиянинг Тула вилояти Кимовский туманидаги вақтинчалик ҳибсхонада ушлаб турилган ўзбекистонлик Жўрабек Бобомуродов ўзини осган.

Бу ҳақда Тула вилояти оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, бир ой муқаддам бўлиб ўтган маҳкама қарорига кўра, 30 яшар ўзбекистонлик ватанига депортация қилиниши керак бўлган.

Бироқ молиявий имкониятлар бўлмагани учун Жўрабек Бобомуродовни депортация қилиш имкони бўлмаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ватандоши ногирон бўлгани ва уни даволашга эътибор қаратилмаётганидан шикоят қилган.

Тула вилояти оммавий ахборот воситаларига кўра, Жўрабоев Бобомуродов ўзини сақлаб турилган камерада осган.

Ушбу ҳодиса юзасидан тергов иши қўзғатилгани хабар қилинади.

XS
SM
MD
LG