Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:34

"Ўзбекистонда демократиянинг сўнгги куни..."


1991 йилда Ўзбекистон парламенти Каримовни ағдаришга уринди.
1991 йилда Ўзбекистон парламенти Каримовни ағдаришга уринди.

1991 йилнинг 30 сентябрида иш бошлаган Ўзбекистон Олий Кенгашининг ўн биринчи чақириқ 7-сессияси “Каримовни ағдаришга уринилган” тарихий тадбир сифатида тарихга кирди. Бу тарихий куннинг бугун учун сабоқларини Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.

Айни сессияда Ўзбекистон президентини жиддий танқид қилган депутат Шуҳрат Нусратов яқинда қамоқдан озод қилинди.

Ўша куни Олий Кенгашдаги демократик депутатларнинг “Ташаббус” гуруҳи “Ўзбекистон президентига депутатлар ишончсизлик билдирди” деган хабар матбуотга сизиб улгурган эди.

Бундан 25 йил олдин ўтказилган бу сессиядан кейин Ўзбекистонда мурватлар қаттиқ буралиб, аста-секин диктатура қарор топди.

Депутат Шуҳрат Нусратовнинг 1991 йилнинг 30 сентябридаги нутқини эшитган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Ўпкангни босиб ол” деган маънода жавоб берган эди.

Каримовнинг бу гапидан анча вақт ўтиб Нусратов қамоққа олинди.

Еттинчи сессия Ўзбекистонда демократиянинг сўнгги куни
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:51:25 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG