Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:55

С. Жубаев: Алишер Усмонов каби пулдорларнинг Ўзбекистонга киришига йўл очилди


Россия Давлат Думаси Ўзбекистоннинг 885 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзидан воз кечиш ҳақидаги келишувни ратификация қилди. Бу ҳужжат 2014 йилнинг декабрида Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга сафари чоғида имзоланган эди. Молиячи эксперт Сапарбой Жубаев бу билан Алишер Усмонов каби пулдорларнинг Ўзбекистонга сармоя киритишидаги тўсиқлардан бири олинди, деб баҳоламоқда.

Россия Давлат Думаси Ўзбекистон ҳукумати билан ўзаро молиявий талаблар ва мажбуриятларни мувофиқлаштиришга оид келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини 25 март куни қабул қилди.

Шу вақтгача Кремль Ўзбекистон Россиядан жами 889 миллион 300 минг доллар миқдорида қарздор эканини айтиб келарди. Бироқ, Ўзбекистон бу қарзнинг фақат 43 миллион 100 минг долларини тан олган ва Москва собиқ СССР Олмос фонди орқали Ўзбекистондан камида 1 миллиард доллар қарз бўлиб қолган, деб даъво қиларди.

2014 йилда декабрда Путиннинг Тошкентга ташрифи давомида ўтказилган музокараларда томонлар ўз иддаоларидан воз кечишга келишиб олган. Келишув шартларига кўра, Ўзбекистон Москвага бўлган 25 миллион доллар қарзини Дума Ўзбекистон қарзларидан воз кечиш тўғрисидаги қонунни қабул қилганидан сўнг 30 кун ичида тўлаши шарт.

Россия Давлат Думасининг МДҲ давлатлари бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкийга кўра, 2014 йилда эришилган келишув кучга кириши билан "Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги молиявий муносабатларни таранглаштириб турган кўплаб муаммолар ҳал бўлади".

Муқаддам Ўзбекистон молия тизимларида ишлаган, ҳозирда Остонадаги Евроосиё университети доценти бўлган Сапарбой Жубаев ҳам шу фикрни таъкидларкан, бу билан Россиядаги срмоядорлар, жумладан Алишер Усмонов каби пулдорлар, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш соҳасига сармоя ётқизишида мавжуд тўсиқлардан бири олиб ташланди, деб ҳисобламоқда.

Қуйида у киши билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

С.Жубаев: Алишер Усмонов каби пулдорларнинг Ўзбекистонга киришига йўл очилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:32 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG