Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:38

Москвадан паноҳ топган Ҳусан Московский ушлаб сўроқ қилинди


Жиноят оламида Ҳусан Московский, деган ном билан танилган ва ўтган йил охирида Москвага қочиб кетган 60 яшар ўзбекистонлик тадбиркор Ҳусан Зиямуҳаммедов 23 январь куни Россия ҳуқуқ-тартибот органлари тарафидан ушланиб сўроқ қилиб, қўйиб юборилган. Озодликка хабар берган бир-биридан мустақил икки манбадан бири тадбиркор Ҳусан Зиямуҳаммедовнинг сўроқ қилингани акс этган видеони ҳам йўллади.

24 январь куни олинган бу видео бир кун ўтиб, ўғрилар дунëси ҳақидаги хабарларни бериб борадиган "Прайм-крайм" сайтида пайдо бўлди.

Видеода сочлари оқарган кекса бир киши ҳансираган ҳолда “Мен Ҳусан Пирматович Зиямуҳаммедовман, лекин "вор в законе" эмасман” дейди.

Озодликнинг мустақил манбаси ҳам видеода акс этган киши айнан Ҳусан Зиямуҳаммедов, деб таъкидлади.

Манбанинг айтишича, Москвада “Ҳусан Ташкентский”, Тошкентда эса “Ҳусан Московский”, дея танилган Зиямуҳаммедов Москванинг Мичурин кўчаси, 113-уйга прописка қилингани ҳам аниқ бўлди.

Шунингдек, айни манба Ҳусан Зиëмуҳаммдевнинг Санкт-Петербургдаги Марат кўчасида ҳам уйи бор, деб таъкидлади:

"Ҳусан Московский жума 24 январда Москва-Питер поездига чиқиб, бундан олти йил олдин ўлган Санкт-Петербурглик криминал авторитетнинг онасини кўришга борди. 24 январь куни кечқурун Ўзбекистон талаби билан Россия темир йўл-транспорт прокуратураси уни вокзал биносида қўлга олиб, сўроқ қилди. Сўроқни Санкт-Петербург жиноят қидирув бўлими терговчилари олиб борди. Ҳусан Московский икки соат ушлаб турилгач, қўйиб юборилди. Билишимча, Росвооружения идорасидаги таъсири катта одам аралашиб қўйиб юборишни сўраган, дейишяпти. Ҳозир у, тахминан, Москвадаги Мичурин проспекти, 113-уйда ўтирибди. Қўлида эса Россия паспорти бор. Зиямуҳамедов Ҳусан Пирматович номига олинган паспортда Мичурин проспекти, 113-уй ëзилган. Наружка. (Ташқи кузатув)ни ФСБ қилаëтган экан", дея иддао қилди Озодлик манбаси.

Ҳамма йўллар Римга олиб боради

Яна бир Озодлик манбасига кўра, Ҳусан Зиямуҳаммедов Россияни тарк этиб Италияга бориб жойлашишни режалаган. Кетиш олдидан Санкт-Петербургдаги криминал авторитетлар билан хайр-хўш қилиб, ўзининг Марат кўчасидаги уйидан ҳам хабар олмоқчи бўлган:

"Ҳусан Московский Россиядаги "Италия виза маркази" ëрдамида Италияга турпутевка билан виза олган. Ҳусан Московскийни Италияда икки акаси яшайди. Исмларини билмайман. Истасангиз, кечроқ билиб беришим мумкин. Тошкентда ўғли Музаффар қолган. Ҳусан ҳозир икки ўт орасида. Стукачлиги учун ундан ўғрилар дунëси юз ўгирди. У Минск келишуви асосида Ўзбекистонга депорт қилинишидан қўрқиб ўтирибди. Пулини ҳаммасини Тошкентда шилиб олишди. Ҳозир уни "Росвооружение"даги бир генерал соғиб ўтирибди. Шанба кунги облава ҳам кўпроқ пул ундириш учун қилинди дейишмоқда", дея иддао қилди Озодлик манбаси.

Ўтган йилнинг июнида шаҳарни тарк этмаслик шарти билан вақтинча ҳибсдан озод қилинган 60 яшар тадбиркор Ҳусан Зиямуҳаммедов Москвага қочиб келиб яшаëтган эди.

Ҳусан Зиямуҳаммедовнинг Тошкентда истиқомат қиладиган ўғли Музаффарга яқин манбанинг билдиришича, Зиямуҳаммедов шаҳарни тарк қилмаслик тўғрисида тилхат бериб ҳибсдан озод бўлганига қарамасдан, Тошкентни тарк қилган:

Ҳусан Московский аввалроқ ўзининг Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги бизнеси ва мол-мулкларини бошқаларнинг номига ўтказди ва кўпгина авторитетларга қарши кўрсатма берди. Шундан кейин тахминан июнь ойида "подписка о невыезде" қилиб очиққа чиқди. Мендаги маълумотга кўра, паспорти ичкарида қолган эди. Бу орада уни аҳволи ўзгариб турди. Унинг легавийларга малява ëзгани воровской мир поняткаларига қарши бўлди ва оқсоқоллар ундан юз ўгирди. Уни қамоқдан пул эвазига озод қилган ҳукумат одамлари ҳам ундан юз ўгиргандек бўлди. Бир ҳафтача олдин Ҳусан Московский Тошкентга яқин қўшни мамлакат орқали (Қозоғистон назарда тутиляпти) Москвага кетди. Катта¸ жуда катта¸ сиз тасавур қила олмайдиган даражадаги пул тўлаб қутулди”, деб иддао қилди Озодлик манбаси.

Озодлик, аввалроқ, Ҳусан Московский 31 май куни Латвияга тергов эксперименти мақсадида олиб борилгани ва Латвиядаги ўз бизнес манфаатларини учинчи шахс номига ўтказиб бергани ҳамда собиқ жиноий шерикларига қарши кўрсатма берган ҳақида мақола эълон қилган эди.

Озодликнинг Москвадаги манбасига кўра¸ Ҳусан Московский Россия мудофаа вазирлигида хизмат қиладиган бир қудратли генерал кўмагида Россия фуқаролигини олган ва кўланкага ўтиб, Италияда тинчгина яшаш режасини тузган:

"Ҳусан Московский марҳум Дед Ҳасан (Аслан Усоян)нинг одами эди. Дед Ҳасаннинг йигитлари унга ëрдам бермаяпти ҳозир. Чунки у Дед Ҳасаннинг тутинган ўғли Овик Мкрчтянга қарши кўрсатма ëзган эди. Бундай одамни кўча (жиноят олами, демоқчи) қўлламайди. Унақа одам ичкарида ҳам иззат қилинмайди. Шу боис, Ҳусан Московский асли фарғоналик бўлган россиялик генералдан катта пул эвазига бошпаноҳ олди. Сотиб олди, десак тўғри бўлади. Эрта-индин Интерпол қидирувга берса муаммо чиқмаслиги учун Ҳусан Московский ўзининг паспортдаги исмининг бир-икки ҳарфини ўзгартирмоқчи. Паспорт иши битгандан кейин эса Ҳусан Московский чет давлатга сурмоқчи деган эди", деб иддао қилади Озодликнинг криминал дунëга яқин бўлган Москвадаги манбаси.

Тошкент хавотирда

Озодликнинг Ўзбекистон бошқарувига яқин манбасининг айтишича, Ҳусан Московскийнинг Москвага кетиши Ўзбекистондаги йирик коррупционер мулозимлар - Ҳаëт Шарифхўжаев, Юрий Савинков устидан очилган ишни мувофиқлаштираëтган мулозимлар режасида бўлмаган:

"Билсангиз, Савинковга нисбатан енгиллик бўлади деб кутилган эди¸ лекин унинг иши жуда ëмон тарафга қараб кетди. Московский ҳам қайта чиқмайдиган қилиб ичкарига олинмоқчи эди. Ҳатто у билан бирга машҳур палач Нозим Жумаев бир камерада ўтириши ҳақида сигнал бўлган эди. Лекин Тошкентни тарк этмайман, деб тилхат ëзган Московский Ўзбекистондан чиқиб кетди. Эрта-индин унга нисбатан қидирув эълон қилинади. Ҳозир Московскийнинг яқинлари сўроқ бериб ўтирибди. Билишимча, терговчилар бир нарсада янглишди. Улар “кўчанинг респектидан” маҳрум бўлган Московский Тошкентдаги бола-чақаси ва мол-мулкини ташлаб кета олмайди,деб калта ўйлашди", деб даъво қилди манба.

Ўзбекистон тергов идоралари ва мамлакат бошқарув элитасига яқин манбанинг иддао қилишича, 60 яшар Ҳусан Зиямуҳаммедов Россияга изнсиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, жумладан, ҳўл мева жўнатганликда ва ноқонуний валюта олди-сотдисини ташкил қилганликда айбланиб устидан жиноий иш очилган.

Ҳусан Зиямуҳаммедов ўтган йил апрелидан бери 3 марта 48 соатдан ҳибс қилинган. Аввало, Зиëмуҳаммедов 14 апрелда сўроқ қилинган ва шаҳарни тарк қилмаслик шарти билан ҳибсхонадан уйига қўйиб юборилган бўлса ҳам унинг паспорти қайтариб берилмаëтган эди.

Зиëмуҳамедов май охирида ҳам тергов экспременти ўтказиш мақсадида яна бир бор ҳибсга олиниб, қўйиб юборилгани айтилади. Кейин эса, учинчи марта - қўлга олинган ва яна қўйиб юборилган.

Ўшандан кейин Ҳусан Зиямуҳаммедов яшаëтган уй МХХнинг махсус гуруҳи тарафидан муттасил ташқи назоратга олингани ҳам Озодликка маълум.

XS
SM
MD
LG