Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:49

Хориждан юборилган долларни ўзбек банкларидан олиш қийинлашмоқда


Ҳамкорбанк ва Капиталбанкда пул олиш учун айни кунларда пайдо бўлган навбатлар ҳақидаги шикоятини ўзбекистонликлар суратлар воситасида тасдиқладилар.
Ҳамкорбанк ва Капиталбанкда пул олиш учун айни кунларда пайдо бўлган навбатлар ҳақидаги шикоятини ўзбекистонликлар суратлар воситасида тасдиқладилар.

Озодликка мурожаат қилган айрим меҳнат муҳожирларига кўра¸ Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш тизимлари орқали юборилаëтган долларларни чиқариб олиш тобора мураккаблашмоқда. Айтилишича¸ пулини олиш учун банкка келганларни “доллар йўқ” деган асосда икки-уч кунлаб орқага қайтариб юбориш ортидан¸ кунлаб совуқда навбат кутишдан чарчаганларга 5 доллардан 20 долларгача “хизмат ҳақи” эвазига пулни тез олиб берадиганлар пайдо бўлган.

Россиядан Ўзбекистонга жўнатилаëтган пул эгалари уни кунлаб ололмасдан сарсон бўлмоқда.

Жорий йил баҳорида кўзга ташланган бу муаммо янги йил яқинлашиб¸ меҳнат муҳожирлари ватанда қолган яқинларига пул жўнатишга киришган айни кунларда яна кескинлаша бошлаган кўринади.

Ҳамкорбанк ва Капиталбанкда пул олиш учун айни кунларда пайдо бўлган навбатлар ҳақидаги шикоятини ўзбекистонликлар суратлар воситасида тасдиқладилар.
Ҳамкорбанк ва Капиталбанкда пул олиш учун айни кунларда пайдо бўлган навбатлар ҳақидаги шикоятини ўзбекистонликлар суратлар воситасида тасдиқладилар.

Озодликка мурожаат қилган қўқонликлардан бири¸ Россиядан Western Union пул ўтказиш тармоғи орқали юборилган пулни Ҳамкорбанк ва Капитал банкнинг Қўқон филиалларидан олиш учун яқинлари кунлаб навбат кутишга мажбур бўлганини айтади:

- Пулни биринчи борганда ололмаслигингизга гарантия. Навбат жуда катта. Пул йўқ дейди¸ ҳали пул тушмади¸ одам кўплигидан доллар тугаб қолди¸ дейди. Хуллас бир баҳона топади. Western Unionга айтсак¸ пул 15 минутда ўтган¸ проблема бизда эмас¸ уларда¸ дейди. Қўқондаги Ҳамкорбанк ҳам¸ Капиталбанк ҳам¸ қайсида Western Union, Золотая корона бўлса¸ ҳаммасида шу аҳвол. Пулни икки-уч кун ушлаб ўтирадиган бўлган ҳаммаси¸ дейди Россияда меҳнат қилаëтган муҳожир.

Бу суҳбатдошга кўра¸ банклар олдида сунъий равишда навбат ҳосил қилиш¸ одамларга ўз пулини беришни кечиктириш ортидан банк ходимлари орасида ҳожатбарорлар пайдо бўлган:

- Банкда ҳатто эълон ëпиштириб қўйилган ҳоллари ҳам бор. 1000 долларни тезроқ олиш учун 20 доллар берасан¸ деб ëзиб қўйганлар ҳам бўлди. Масалан¸ ҳозир сиз борингда¸ пулимни срочно олишим керак¸ десангиз¸ секингина чиқадида¸ олдингизга келиб¸ “Ака¸ 5 доллар берсангиз¸ ҳозир оласиз”¸ дейди. Беш долларни сўмга чақади¸ шуни берсангиз¸ пулингизни оласиз. Камида 500-600 доллар юборган бўлсангиз¸ ками 5 доллар хизмат ҳақи берасиз. 3-4 минг юборган бўлсангиз¸ камида қўлига 20-30 минг берасиз¸ бўлмаса роса овора қилади¸ дейди қўқонлик муҳожир.

Озодлик бу шикоят ортидан Қўқон шаҳридаги Капитал банк шўъбаларидан бири билан боғланди. Гўшакни кўтарган банк ходими¸ бундай муаммо йўқлигига ишонтиришга уринди:

- Йўқ-йўқ¸ пулдан ҳеч қанақа муаммо йўқ. Бугун ҳам¸ илгариги кун ҳам ҳамма келиб пулини олиб кетди. Агар қанақадир муаммо бўлаëтган бўлса¸ раҳбариятга келиб учрашишсин. Ташқарида навбат йўқ¸ ичкаридаям таъмагирлик йўқ. Шунча йилдан бери ишлайман¸ бунақа муаммо бўлгани йўқ. Наоборот¸ клиент пул жўнатиб¸ биз пул берсак бизга яхшику! Ўзимиз клиент қидирб юрибмизку¸ деди Қўқондаги банк ходимларидан бири.

Озодликка мурожаат қилган муҳожирларни банкирнинг бу раддияси қаноатлантирмади – “Сизга улар тан олармиди? Шунинг орқасидан пул қилишаяптику!” деган суҳбатдошлардан бири¸ муҳожир юбораëтган долларни эгаларига беришни пайсалга солиш орқали банк ходимлари ва уларнинг ҳуқуқ тизимидаги ҳомийларини “пулни айлантириб олаëтганлик”да айблади:

- Менинг қўлимда аниқ далилим йўқ афсуски. Лекин тахминимча¸ булар Россиядан борган долларни 2-3 уч кун айлантириб¸ шундан даромад қилаяпти. Пул юбориш камайгани билан барибир ҳалиям қанча доллар бораяпти Ўзбекистонга. Шуни бир кун айлантирса ҳам қанча пул қилади булар! Масалан¸ келган долларни қора бозорга ташлайди – қимматга сотиб¸ арзонга оладида¸ ўртада пул қилади. Яна банкларнинг бошқа схемалари ҳам бўлса керак¸ дейди ўзи юбораëтган пулни яқинлари қишнинг кунида ололмай овора бўлаëтганидан хуноб бўлган муҳожир.

Озодлик суҳбатлашган айрим кузатувчилар¸ муҳожирнинг бундай тахминининг асоссиз эмаслигини айтмоқдалар. Кейинги ой ичида Ўзбекистон қора бозорида доллар нархининг бир тушиб¸ бир кўтарилганини шарҳлаган мутахассислар¸ бу жараëн ортида объектив иқтисодий сабаблардан кўра кўпроқ қора бозорни манипуляция қилувчи қудратли гуруҳлар турганини айтадилар.

Май ойида муҳожирлар пул ўтказиш тизимлари орқали Ўзбекистонга юборган долларни чиқариб олиш билан юзага чиққан муаммони шарҳлаган банк тизими расмийлари¸ уни мамлакатда юзага келган валюта тақчиллиги билан изоҳлаган эди.

Валюта тушумининг кескин камайиб кетгани сабаб Ўзбекистон Марказий банки жисмоний ва юридик шахслар учун валютани расмий курс бўйича айирбошлаш операцияларини ҳам вақтинча тўхтатиб қўйишга мажбур бўлган эди.

XS
SM
MD
LG