Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:45

BahsOnline: Ўзбекистонга миллиардерлар керак эмасми?


Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовга кўра, Ўзбекистонда миллиардерлар бўлмаган, бўлмайди ҳам.
Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовга кўра, Ўзбекистонда миллиардерлар бўлмаган, бўлмайди ҳам.

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовнинг айтишича, "Ўзбекистонда миллиардерлар йўқ, бўлмаган ҳам".

Рустам Азимовнинг бу сўзлари Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро Инвестицион анжуманда янгради.

"Биз бундай йўлдан боришдан бошданоқ воз кечдик. Ўзбекистонда миллиардерлар йўқ, бўлмаган ҳам. Лекин мустаҳкам ўрта синф вакиллари шаклланган, бу эса ўз навбатида, доимий равишда давлат бюджетини профицит билан қоплаш имконини беради", деди Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари.

BahsOnline: Ўзбекистонга миллиардерлар керак эмасми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:15 0:00

Рустам Азимов Ўзбекистон ҳукумати баъзи қўшни мамлакатларнинг йирик корхоналарни хусусийлаштириш тажрибасини такрорламаслигини билдирди.

Ўзбекистон Бош вазирининг ишонишича, МДҲ давлатларида ҳукуматга яқин бўлган шахслар мамлакат табиий бойликларни хусусийлаштириши натижасида бойиб кетган бўлса, давлат бюджетлари тақчилликка рўбарў бўла бошлаган.

Хўш, Ўзбекистонга миллиардерлар керак эмасми?

"Яшасин қашшоқлар дедик, яшамоқда қашшоқлар"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:40 0:00

​BahsOnline эшиттиришида айни саволга жавоб изланди.

XS
SM
MD
LG