Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:28

BahsOnline: Ҳукумат одамларнинг юриш-туришини белгилаши керакми?


BahsOnlineнинг навбатдаги сонида давлат мулозимларининг одамлар юриш –туриши ва тўй ҳашамларига аралашуви масаласини муҳокама қиламиз. Агар сиз баҳсимизда иштирок этмоқчи бўлсангиз 16 сентябрь Тошкент вақти билан соат 19.05дан бошлаб OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Кечаëтган ҳафтанинг икки кунида Ўзбекистонда рўмол ўраганларга ва тўйларда вальс тушишга қарши тадбирлар бўлди.

Тошкентдаги туғруқхоналарда ҳижоб ёки рўмол ўраган аёллар ишдан бўшатилмоқда.

Бундан олдин қўшиқчи Лола Йўлдошеванинг саҳна кийими "Ўзбекнаво"да муҳокама қилиниб, хонандага расмий ҳайфсан эълон қилинган эди.

BahsOnline: Ҳукумат одамларнинг юриш-туришини белгилаши керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:15 0:00

Санъаткорларнинг “Ярим-яланғоч” кийиниши Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова тарафидан муҳокама қилинган.

Озодликнинг Тошкент вилоят хотин-қизлар қўмитасидаги манбасига кўра¸ ўтган ҳафтада вилоят хотин-қизлар қўмитаси “Маҳалла” хайрия жамғармаси вилоят бўлими, “Камолот” ЁИҲ ва соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тўй-маъракаларни тартибли ўтказиш ва тўйларда ғарб оммавий маданияти асоратларининг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиққан.

BahsOnline: Ҳукумат одамларнинг юриш-туришини белгилаши керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:35 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон президентининг 1998 йил 28 октябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2100-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида¸ бирда кучайиб бирда сусайиб¸ кун тартибидан тушмай келаëтир.

Тошкент ҳокимининг 2012 йил “Тошкент шаҳридаги тўйхона, ресторан ва кафеларда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 732-сонли қарорни қабул қилган эди.

BahsOnlineнинг навбатдаги сонида давлат мулозимларининг одамлар юриш –туриши ва тўй ҳашамларига арлашавуви масаласини муҳокама қиламиз.

Хўш¸ ҳукумат одамларнинг юриш-туришини белгилаши керакми?

Бу савол жавобини сиз билан биргаликда муҳокама қиламиз.

Чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланиб, баҳсда қатнашишингиз мумкин.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, babajanovs@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG