Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:43

Ўзбекистон Бош прокуратурасига янги раҳбар тайинланди


Озодликнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашид Қодировнинг ишдан олингани, Бош прокуратура устидан назорат президент девонида давлат маслаҳатчи мақомида ишлаган Ихтиëр Абдуллаев зиммасига юклатилгани тўғрисидаги кечаги хабари ўзининг расмий тасдиғини топди.

Мамлакат ичидаги ахборот воситаларининг Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев мамлакат Бош прокуратураси жамоасини янги Бош прокурор билан таништирган.

Ўзбекистон Бош прокурори лавозимига президент девонида кадрлар масаласи бўйича Давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Ихтиëр Абдуллаев тайинланди.

Абдуллаев президент девонидан олдин Ўзбекистон Адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Хабарларга қараганда, Рашид Қодиров Ўзбекистон Республикаси президенти фармони билан “ваколатларининг Конституцияда белгиланган муддати тугагани ҳамда бошқа ишга ўтиши” муносабати билан Бош прокурорлик лавозимидан озод қилинган .

Хабарларга қараганда Рашид Қодиров тайинланган “бошқа иш” мамлакат Конституциявий суди судьялигидир.

"Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги қонун 1995 йил, 30 августда кучга кирган ва унинг 1- моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўрадиган суд ҳокимияти органи ҳисобланади”, дейилган.

Лекин амалда бу органнинг мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётига қандайдир таъсири шу пайтгача мутлақо сезилган эмас.

XS
SM
MD
LG