Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:32

UMS 10 минг долларлик "чиройли рақамлар" тарифини эълон қилди


"Платина", "Супер Золото", "Золото", "Серебро", "Бронза" дея тоифаларга ажратилган "чиройли рақамлар" нархи 100 доллардан 10 минг АҚШ долларига қадар белгиланди. Айни пайтда абонентларга хизмати ҳам бошқа ширкатларникидан қиммат бўлишига қарамай, UMS офислари олдида симкартага харидорларнинг узундан-узоқ навбати пайдо бўлмоқда.

UMS - собиқ МТС-Ўзбекистон мобил ширкати учун таклиф қилинган "чиройли рақамлар"нинг энг қиммати 10 минг АҚШ доллари турадиган "Платина" тоифасидаги рақамлардир.

Мобил ширкати расмий сайтида эълон қилинган тарифлар жадвалида бу тоифа учун берилган рақамлар ХХ0 00 00, Х0Х 0Х 0Х (мисол учун, 110 00 00, 202 02 02) кўринишидаги рақамлардир.

"Супер Золото" тофиасидаги рақамлар эса ХХХ 00 0Х, ХХХ 00 ХХ (мисол учун, 111 00 01, 222 00 22) кўринишидаги рақамлардир ва буларнинг ҳар бирини 5 минг АҚШ долларига сотиб олиш мумкин.

Худди шундай чиройли ва ёдлаб қолиш учун қулай бўлган "Золото", "Серебро", "Бронза" тоифаларидаги ҳар бир рақам учун 1000, 500, 100 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган. Аммо, абонент хизмати бошқа барча тарифдаги рақамлар хизмати нархи билан бир хил.

UMS ширкати расмий сайтида 5 тоифадаги "чиройли рақамлар" жисмоний ва юридик шахсларга «Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ АҚШ долларида сотилиши қайд этилган.

Айни пайтда абонентлик хизмати ҳам бошқа мобил ширкатларникидан сезиларли равишда қиммат бўлишига қарамай, UMS ширкатининг иш бошлаган саноқли идоралари олдида турнақатор навбатлар кўзга ташланмоқда.

Тошкентдаги мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов ўтган ҳафта иш бошлаган бир неча UMS идорасида бўлди ва, хусусан, Ўзбекистонда ҳануз эркин савдога чиқарилмаётган симкарталарни сотиб олиш шартлари билан ҳам қизиқди.

- UMSнинг бир неча оффиси очилган, холос. Ҳали ҳамма идоралари очилиб улгургани йўқ. Гарчи симкарта ва хизмат нархини бироз қимматроқ белгиланган бўлса-да, навбатлар катта бўлаяпти. Энди бензин кутаётганларникидай узундан-узоқ бўлмасада, анчагина катта навбат бор. Симкартани харид қилиш учун паспортнинг асосий саҳифасидан нусха талаб қилинмоқда. Бу нусхада, айниқса, янги биометрик паспортда фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар бор ва шу орқали ҳукумат телефон рақами эгасига оид мулоқотлар, ёзишмаларни бемалол назорат қилиши мумкин, - дейди журналист.

Абдураҳмон Ташанов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:36 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG