Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:31

"Ўздунробита" ўрнига келган UMS ўз сим-карталарини сотишни бошлади


Янги очилаëтган UMS мобил компаниясининг сим картаси
Янги очилаëтган UMS мобил компаниясининг сим картаси

МТСнинг Ўзбекистондаги янги шўъбаси Universal Mobile Systems (UMS) сим-карталарини сотиб олган муштарийлар янги харидлари тасвирини Озодликка жўнатишди.

Гулдор қирмизи фонда “Бир қадам олдинга” деган шиор ëзилган сим карталарини сотиб олган муштарийлар биринчи декабрдан бошлаб UMS хизматидан фойдаланиши мумкин.

Озодлик муштарийлари жўнатган яна бир фотода UMS мобиль алоқа ширкати жойлашган Тошкентдаги бино акс этган.

Бино устидаги электрон панно UMS очилишигача қолган кунларни санамоқда.

UMS олдин Ўзбекистонда фаолият олиб борган "МТС –Ўздунробита" ширкати ўрнига келган янги алоқа операторидир.

Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, МТС уяли алоқа хизмати кўрсатувчи “Universal Mobile Systems” Россия – Ўзбекистон қўшма корхонаси иштирокчилари таркибига Ўзбекистон Республикасининг Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази давлат унитар корхонаси киритилганини маълум қилган эди.

Шундай қилиб МТС қўшма корхона устав капиталининг 50,01 фоизига, Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази давлат унитар корхонаси эса, 49,99 фоизига эга бўлди.

Айни пайтда “Universal Mobile Systems”га амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли лицензиялар, зарур бўлган частота диапазони, рақамлар сиғими ҳамда фаолият кўрсатиши учун бошқа керакли рухсатномаларни олиб, ишга тушишга шай бўлиб турибди.

Нархлар қимматлиги аëн бўлди

Ўзбекистондаги Озодлик муштарийлари UMS мобиль алоқа ширкатининг нархномаси нусхасини юборди.

Бу ҳужжатларда акс этган UMS янги телефон ширкатиннг “Start” ва “Maksi” деб номланган пакетлари Ўзбекистон уяли алоқа бооридаги айни маҳсулотлардан қимматлиги билан фарқланган.

UMC сим-картасини сотиб олиб, тасвирини Озодликка жўнатган Саидбурхон деган йигитнинг бизга айтишича¸ янги ширкат сўзлашув тарифларидан ташқари абонент тўловини 15 АҚШ доллар қилиб белгилаган:

-“Maksi” пакети учун ойига 15 доллар тўлаш керак. Бу фақат абонент тўлови. Бундан ташқари номер учун 20 доллар тўлаш керак. Бундан ташқари уланиш учунҳ ва сим-картанинг дастлабки баланси учун ҳам тўловлар бор. Ширкат ҳужжатлари билан танишганимда булардан ташқари яна кунлик 10 цент йиғим ҳам борли маълум бўлди. Сўзлашувларни минутига 3 центдан ҳисоблаб оларкан. Агар Перфектум (уяли алоқа ширкати) билан солиштирсангиз анча қиммат.- дейди UMS нинг янги мижозларидан бири.

Озодлик билан FB орқали суҳбат қурган UMSнинг яна бир мижози тошкентлик Марина Никитина¸ янги ширкат МТС қилган ғирромликларни қилмайди, деб умид билдирди:

“Умид қиламанки, улар энди мижозлар пулини ўмаришмайди. 2004 ва 2005 йилда МТС мижозлардан гаплашмаган суҳбатлари учун ҳақ олиб ғирромлик схемаларини амалга оширишган эди. Бошқа тарафдан эса янги операторнинг келганидан мамнунман. Операторлар ўртасидаги конкуренциядан мижозлар ютади. Янги ширкатга омад тилайман”, деб ëзди Озодлик билан FB орқали суҳбат қурган UMSнинг яна бир мижози Марина Никитина.

“Ўздунробита” култепаси узра бир қадам олдинга ëки 97 нинг қайтиши

“Бир қадам олдинга” деган шиорни илгари сурган UMS илгари Ўзбекистонда фаолият олиб борган ва ëпилган “Ўздунробита”нинг асбоб-ускунлари ва инфраструктураси узра иш бошлаëтгани билдирилди.

Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидаги Озодлик манбасининг айтишича UMS га “Ўздунробита” ишлатган ва технологик жиҳатдан ўта оптимал бўлган частоталаар берилган.

Шунингдек, қўмита янги ширкатнинг биргина Тошкентдаги мижозлари учун бошламасига бир ярим миллион телефон рақами ажратилган.

Бу телефон рақамларининг ҳаммаси илгари “Ўздунробита” ишлатган 97 билан бошланади.

Айни пайтда янги ширкат эски мижозларнинг “Ўздунробита” пайтидаги рақамларини тикламаслигини ҳам билдирди.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси "Ўздунробита" 2012 йилнинг июль ойида ҳукумат қарори билан фаолиятини тўхтатган эди.

"Ўздунробита"ни катта миқдорда солиқдан бўйин товлаш, пул ювиш, мижозлар пулларини ноқонуний ўзлаштириш ва бошқа қонунбузарликларда айбланган эди.

XS
SM
MD
LG