Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:43

Ўзбек бозорида Польша гўшти пайдо бўлди


Шу кунларда пойтахт Тошкентнинг ҳар бир туманида очилган “Корзинка” супермаркетлари¸ қолаверса шаҳарнинг аксар йирик бозорларида Польшадан олиб келинган музлатилган мол гўшти 17 минг сўмдан сотилмоқда. Маҳаллий гўшт баҳоси килосига 25 минг сўмдан баланд бўлиб қолаëтган айни пайтда¸ кузатувчиларга кўра¸ ҳукумат гўшт бозоридаги тақчилликни импорт ҳисобига камайтиришга уринмоқда.

Корзинкада арзон гўшт қолмади...

Озодлик мухбири билан суҳбатда Тошкентдаги “Корзинка.уз” супермаркетларидан бири ходимаси Польшадан олиб келинган дастлабки гўшт партиясининг тезда сотиб бўлинганини билдирди:

- Бизда ҳозир Польша гўшти қолмади. 17 минг сўмдан сотилди. Музлатилган¸ лекин суяги йўқ ҳисоби¸ лаҳм гўшт эди. Ўзимизнинг гўштлар бемалол¸ суягини 18 мингдан оласиз. Лаҳм 35 минг сўмдан¸ деди супермаркет ходимаси.

Ўзбек бозорида Польша гўшти пайдо бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:15 0:00
Бевосита линк

Тошкент¸ қолаверса Ўзбекистоннинг айрим бошқа йирик шаҳарларида ҳам ўнлаб шохобчага эга бўлган “Корзинка.уз” марказий идораси 10 сентябрь куни тушдан сўнг дўконларга яна Польша гўшти тарқатилишини билдирди:

- Бугун яна бир катта партия тушдан кейин тарқатилиши керак. Нархи ўзгаришсиз¸ 17 минг сўмдан бўлади¸ деди Польшадан гўшт олиб келинаëтганини тасдиқлаган супермаркет бош идораси расмийси.

Бозорларда ур-йиқит

Журналист Абдураҳмон Ташанов¸ Польшадан келтирилган мол гўштининг ўтган ҳафтадан бошлаб пойтахтдаги Қўйлиқ ва Фарҳод бозорларида ҳам 17 600 сўмдан сотилаëтганига ўзи гувоҳ бўлганини айтади:

- Қўйлиқ бозорида ур-йиқит бўлаëтган экан¸ яқин борсам¸ Польшадан келтирилган¸ чиройли қилиб вакуум халтачаларга қадоқланган мол гўшти сотишаëтган экан. Одамлар узун навбат кутиб олишаëтган эди¸ дейди журналист.

Польша қорамол гўшти етиштирувчилар уюшмаси президенти Jerzy Wierzbicki Озодлик билан суҳбатда¸ Ўзбекистонга Польшадан мол гўшти экспорт қилинаëтганини тасдиқлади¸ бу экспорт миқдори ва нархини эса¸ тижорат сири сифатида очиқлашни истамади:

- Бундан бир неча ой олдин Ўзбекистон ва Польша ветеринария идоралари ўртасидаги музокаралар якунланди ва биз Ўзбекистонга гўшт экспорт қилишни бошладик. Полъшада етиштирилган қорамол гўшти Европа бозорида жуда ҳам рақобатбардош эмаслиги боис¸ Ўзбекистонга арзон нархда¸ қарийб ярим баҳосига сотилмоқда. Умуман¸ Польша қорамоли гўшти Европа бозорида ҳам бошқаларга нисбатан 20 фоиз арзон юради. Лекин сифати жуда яхши. Бу пулга бундан яхшисини топиш қийин¸ деди Wierzbicki.

Россияга қўйилмаган гўшт Тошкентга келдими?

Ўзбекистон бозорларида Польшадан олиб келинган мол гўштининг пайдо бўлгани Украина можароси боис ЕИ Россияга¸ Россия эса¸ ЕИ га нисбатан санкциялар жорий этганидан бир ойча ўтиб кузатилмоқда. ЕИ санкцияларига жавоб ўлароқ Россия¸хусусан¸ Польшадан гўшт ва сут маҳсулотлари сотиб олишни тақиқлади. Бунинг оқибатида аксар ЕИ фермерлари каби¸ Польша чорвадорлари ҳам зиëнга кириб¸ ўз маҳсулотлари учун янги бозор излашга киришди.

Айрим кузатувчилар¸ Тошкентда сотилаëтган Польша гўшти Россияга киритилмасдан орқага қайтган гўшт бўлиши мумкин¸ деган фаразни илгари сурмоқда.

Озодлик билан суҳбатда Польша қорамол гўшти етиштирувчилар уюшмаси президенти Jerzy Wierzbicki бундай фаразда асос йўқлигини таъкидлади:

- Россияга қорамол гўшти сотишда ўзгариш деярли йўқ. Зотан Польша Россияга асосан чўчқа гўшти сотарди. Ўзбекистонга етиб борган гўшт бошданоқ ўзбек бозорига мўлжалланган. Ўзбекистон расмий делегациясининг Польшага келиб¸ гўшт экспорти бўйича музокара қилганидан хабарим бор. Бу ҳақда беш ойча бурун¸ Россия санкцияларидан анча олдин келишиб олинган ва гўштнинг ўзбек бозорига етиб бориш вақти тасодифан санкциялар билан бир пайтга тўғри келди¸ холос¸ дейди Польша қорамол гўшти етиштирувчилар уюшмаси президенти Jerzy Wierzbicki.

Ўтган ой Озодлик билан суҳбатда Лaтвиядaги "Қишлоқ жойлaрдa консультaция вa тaълим мaркaзи" бошқaрув кенгaши aъзоси Кaспaрс Жюринч август охирида йигирмадан ошиқ тадбиркордан иборат расмий ўзбек делегацияси Ригага келиб¸ гўшт ва сут маҳсулотлари сотиб олиш масаласини муҳокама қилганини билдирган эди. Латвиялик расмий¸ яқин ойларда Ўзбекистондан мева-сабзавот олиб келаëтган музлатгич машиналар ўзлари билан ортга гўшт ва сут маҳсулотлари олиб кетиа бошлаши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

Ҳалолми¸ ҳаром?

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларига ҳалол деган ëрлиқ ëпиштириш расман бекор қилинган бўлса-да¸кўпчилиги ўзини мусулмон ҳисобловчи оддий истеъмолчилар орасида гўштнинг қандай сўйилгани¸ хусусан¸ исломий қоидаларга мос сўйилган-сўйилмагани билан қизиқиш мавжуд.

Журналист Абдураҳмон Ташанов¸ гўшт сотиб оларкан¸ аксар ўзбек истеъмолчиларини бундай савол кўп ҳам қизиқтирмаслигини айтади:

- Тошкентда нисбатан кичкина бир тоифа бор ва уларгина фақат “тақволи” гўшт ейишга ҳаракат қилади. Бундайлар вилоятларда янаям оз. Аксариятни молнинг қандай сўйилгани кўп ҳам қизиқтирмайди. Муҳими¸ нарх. 17 минг сўм қаердаю¸ 27 минг қаерда? Бозорда ўзимизнинг гўштни 27 мингдан арзонга топиш қийин. Аксар ўзбек истеъмолчисининг асосий мезони¸ чўчқа гўшти бўлмаса¸ бўлди¸ дейди Абдураҳмон Ташанов.

Ўзбекистонда гўшт нега қиммат?

2011 йил 1 июлида Қозоғистоннинг Божхоналар иттифоқига кириш ва иттифоқ ташқи сарҳадларининг ëпилиши оқибатида Ўзбекистон қозоқ гўштидан маҳрум бўлган эди. Ўшанда бир килограм мол гўшти нархининг 10 доллардан ошгани кузатилган эди.

Гарчи гўшт бозоридаги вазият¸ маъмурий аралашув боис¸ бир оз нормаллашган бўлса-да¸ умумиятла Ўзбекистонда гўшт нархининг муттасил ошиш жараëни тўхтагани йўқ.

(Қиëс учун - йиллардан бери Прага супермаркетларидаги қорамол нархи ўзгаришсиз қолмоқда ва килоси 5-9 долларни ташкил этади.)

Таҳлилчилар¸ гўшт бозоридаги қимматчиликни мамлакат қишлоқ хўжалигидаги структуравий ноқислик – аксар ер ҳудудларининг пахта ва ғаллага ажратилиб¸ чорвачилик учун деярли ер қолмагани¸ оқибатда ем-хашак нархининг ошиб кетгани ва чорвачиликнинг инқирозга учрагани билан боғлайдилар.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон истеъмол бозорининг президентга яқин бир гуруҳ шахслар¸ хусусан¸ Мираброр Усмонов ва Зафар Файзиев каби юқори давлат лавозимларини эгаллаб келаëтган шахслар монополиясига айлангани¸ бу бозорнинг эркин бозор қонун-қоидаларидан узоқда қолаëтгани ҳам¸ мустақил кузатувчилар фикрича¸ нарх-навонинг муттасил ошишига сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG