Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:39

Суғурта ширкати тўламаган 6 миллионни банк мендан ундирмоқчи?!


OzodMikrofonга Наманган вилояти, Чуст туманидан боғланган 35 яшар собиқ фермер Абдулла Ҳакимов 2008 йилдаги қурғоқчиликда ғалла ва пахтадан кўрган зарарни суғурта ташкилоти тўламагани, орадан 6 йил ўтиб бу суммани банк ери ҳам тортиб олинган деҳқондан олишга уринаётганидан арз қилди.


Чустлик 35 яшар собиқ фермер Абдулла Ҳакимов (Илтимосига асосан исми ўзгартирилган - Таҳр.) 2008 йилдаги қурғоқчиликда ғалла ва пахтадан 6 миллион сўмга яқин зарар кўрганини айтмоқда.

Унинг иддаосича, банкдан олинган кредит асосида фермер хўжалигини юритган деҳқон кредитни "Агросуғурта" ташкилоти маҳаллий бўлимида суғурталаган ва ойлик мажбурий, ихтиёрий тўловларни тўлаб борган.

- 2008 йил қурғоқчилик бўлди ва ғалла, пахтадан зарар билан чиқдик. Ҳокимият ва бошқа ташкилотлар гувоҳлигида далолатнома тузилган, ҳужжатлари бор. Ўша йили кредитни қоплай олмадик. Фермерлигимизни ҳам оптималлаштириш билан бошқа фермерларга қўшиб юборишди. Муҳими, фермер тугатилган, деган ҳужжат йўқ. Лекин, кўрилган зарарни суғурта тўламаган. Орадан 6 йил ўтиб бу суммани банк фермерга тўлатаяпти. Ўзингиз ўйланг, ер кетди, ўша йилги ҳаражатларга куйдик, техникага куйдик, энди камига, суғурта тўлмаган пулни ҳам банк мендан ундириб, кредитни ёпмоқчи! Бу қандай бедодлик?! - дейди бир йилда ҳамма топганидан айрилиб, бунинг устига қарздорга чиқарилган чустлик деҳқон.

Қуйида хонумонидан айрилиб, қисувда юрган деҳқон билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:35 0:00
Бевосита линк


******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG