Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:58

"Навоий" олтин конида милиционерни ўлдирганлар кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди олтин конида милиция ходимини ўлдириб ўғрилик содир этган шахсларни кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Навоий кон металлургия комбинатига ўтган ой “УАЗ” машинасида бостириб кирган етти шахс таркибида қимматбаҳо металл бўлган 10 қоп маъданни ўғирлаб кетган.

Жиноятчиларни милиция ходими Жўрамурод Қодиров тўхтатганган пайтда улар Қодировни дўппослаб ўлдириб воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Самарқанд вилоят суди қотилларни 6 йилдан 19 ярим йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бош прокуратура вакили Бобур Камоловга кўра, милиция ходими тўхтатган пайтда воқеа жойидан қочиб кетган бир жиноятчига 3 йиллик қамоқ жазоси берилган.
XS
SM
MD
LG