Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:30

Гулнора Каримова Бош вазир Мирзиëевни лойиҳа ўғирлаганликда айблади


Гулнора Каримова ўз твитларида давлат тасарруфига ўтган лойиҳаларнинг таназзулга юз тутишини башорат қиломоқда.
Гулнора Каримова ўз твитларида давлат тасарруфига ўтган лойиҳаларнинг таназзулга юз тутишини башорат қиломоқда.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова мамлакат ҳукуматини “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасига оид “Янги авлод” лойиҳасини эгасининг изнисиз ўзлаштирганликда айблади.



Гулнора Каримова ўзининг Twitter микроблогидаги саҳифасида Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қарори нусхасини эълон қилди.

Бу қарорда 10-24 декабр кунлари “Янги авлод” болалар ижодиëти фестивалини Фонд Форум иштирокисиз ўтказиш борасида аниқ кўрсатма берилган.

Қарорга кўра¸ “Янги авлод” болалар ижодиëти фестивали¸ “Камолот” ижтимоий ëшлар ҳаракати, Халқ таълими ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирликлари давлат бюджетидан ажратилган маблағлар асосида бу тадбирни ўтказишлари айтилади.

Гулнора Каримова ўзининг Twitter микроблогидаги саҳифасида Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қарори нусхасини эълон қилди.
Гулнора Каримова ўзининг Twitter микроблогидаги саҳифасида Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қарори нусхасини эълон қилди.
​Гулнора Каримова Twitter микроблогида эълон қилган мажлис баëнноммасига кўра¸ қарор қабул қилинган мажлисда Ўзбекистон Миллий Хавфсизилик Хизмати раиси Рустам Иноятов ҳам иштирок этган.

Қарорга Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев имзо чеккан.

Яқинда фаолияти тўхтатилган “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” васийлар кенгашининг собиқ раисаси Гулнора Каримова бош вазир Мирзиëевни 2004 йилда ўз ташаббуси билан тузилган “Янги авлод” болалар ижодиëти лойиҳасини ўғирлаганликда айблади:

"Фонд Форум проекти КабМин ва Махсус хизматларга зарур бўлиб қолибди! Бу “ўйинчоқми”?! У ерда йилига 35000 нафар ўқувчи ҳақида гап кетади! Яхши ғоя ва уникал проектни ўғирлашгани даҳшатли тарзда алам қиляпти! Болалар билан шуғулланиш уларга керак ҳам эмас! Болалар билан ким шуғулланади?! Бу лойиҳани навбатдаги сафсатага айлантиришади ва ўлдиришади"¸ деб твитлади Гулнора Каримова.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси 2004 йилдан бери “Янги авлод” болалар ижодиëти фестивалини ўтказиб келган эди.

Бу тадбирда 5 ëшдан 16 ëшгача бўлган иқтидорли болалар ижоди тарғиб қилиниб келган.

Бу тадбирлар учун Гулнора Каримова раҳбарлик қилган Фонд Форум маҳаллий тадбиркорлардан ўлпон олиб келгани ҳақида Озодлик тасарруфида ҳужжатли маълумотлар бор.

Шунингдек халқаро ширкатлар¸ жумладан Швециянинг TeliaSonera ҳам бу лойиҳаларга ҳомийлик қилгани маълум.

Бу маблағларнинг Фонд Форум лойиҳаларига сарфланмасдан талон-тарож қилингани ҳақида ҳам иддаолар мавжуд.

Айни пайтда, Гулнора Каримованинг ўзи бош вазир Шавкат Мирзиëевни “Янги авлод” болалар ижодиëти лойиҳасидан мўмай пул ўзлаштирадиган “охур”га айлантирмоқчи, деган иддаони илгари суради.

“10 йил мобайнида шунча ғоя, куч ва интилиш сарфланган “Янги авлод” ва “Келажак овози” лойиҳалари бугунга келиб оддий КОРМУШКАга айланди”, деб твитлади Гулнора Каримова 12 декабр куни.

Гулнора Каримова Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасига оид “Янги авлод” лойиҳасини мавжуд қонунларни қўпол тарзда бузган ҳолда ўғирлаганига оид ҳужжатларни ҳам тақдим қилди.
Бу ҳужжатларда “Янги авлод” лойиҳаси Ўзбекистон давлат патент идораси тарафидан товар белгиси сифатида қайд қилингани акс этади.

Гулнора Каримова тарафидан эълон қилинган гувоҳномада “Янги авлод” лойиҳаси ғоя ва товар белгиси ўлароқ давлат тарафидан муҳофаза қилиниши кафолатланади.

Ўзбекистон давлат патент идораси тарафидан 2011 йил берилган МГУ 20888 рақамли бу ҳужжатда “Янги авлод” лойиҳасининг мақсад-вазфалари акс этган.

Ўзбекистонда 2006 йилда қабул қилинган “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунга кўра, ҳуқуқ эгаларининг розилигисиз уларга расман оид бўлган лойиҳаларнинг тасарруф қилиниши мумкин эмас.

Озодлик радиоси тасарруфидаги маълумотларга кўра¸ “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасига оид “Базар-АРТ” лойиҳаси ҳам давлатга ўтган.

Ўтган ҳафта Озодлик суҳбатлашган рассом ва ҳунармандлар ўз истаклари билан “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми”билан ҳамкорликдан воз кечиб Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги ўтказадиган “Базар-Арт” лойиҳасида қатнашишлари ҳақида тилхат беришганини айтишган эди.

“Базар-АРТ” лойиҳасининг 17 декабр куни ўтказилиши кутилмоқда.

Гулнора Каримованинг Twitter тарафдорлари “Сиз “Базар-АРТ” тақдимотида қатнашасизми”, деб савол беришган. Гулнора Каримова бу саволга “кўрамиз” деб жавоб қайтарган.

Гулнора Каримова бу лойиҳаларни ўзлаштириш билан Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев халқ меҳрини ундан "тортиб олмоқчи" эканлигини иддао қилади.

“Бу майдондаги оммавий севгини Мирзиëев ҳам хоҳлаб қолди! Унга нега керак?! Унда шундоғам ҳамма нарса ортиғи билан бор!" дея кесатади Гулнора Каримова.

Гулнора Каримова ўз твитларида давлат тасарруфига ўтган лойиҳаларнинг таназзулга юз тутишини ëзади.

“Келажак овози” билан ҳам шундай ҳолат содир бўмоқда. Ëшлар уни четлаб ўтишади энди. Кўзбўямачилик учун бир марта йиғиб кейин тарқатиб юборишади!!! Камолот-Комсомолни тарқатгани каби!"¸ дейилади Гулнора Каримова твитларида.

Ўзбекистон бош вазирини ўғирликда айблаган Гулнора Каримованинг ўзига нисбатан ўтган йилларда рейдерлик йўли билан бировларни мулкини тортиб олиш иддаолари янграган эди.

Озодлик суҳбатлашган ва исми эфирда айтилишини истамаган тошкентлик таниқли заргар ўзи ижод қилган дизайн ғояларининг ўз вақтида Гулнора Каримова тарафидан мунтазам ўғирланганини айтади.

Гулнора Каримовадан фарқли тарзда бу хунарманд ўз муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайди¸ чунки у ўз асарларини давлат патент идорасида патентламаган.
XS
SM
MD
LG