Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:53

“СТВ” фаолияти тўхтатилди


Ўзбекистонликлар томоша қиладиган нодавлат телеканаллардан яна бирининг фаолияти тўхтатилди
Ўзбекистонликлар томоша қиладиган нодавлат телеканаллардан яна бирининг фаолияти тўхтатилди

31 октябр куни Ўзбекистонда ташкил этилган биринчи нодавлат мустақил телевидение “Самарқанд ТВ” фаолияти тўхтатилди. Шу куни самарқандликлар телевизорларида канал ўз-ўзидан йўқ бўлди.



Пайшанба куни, 31 октябрдан бошлаб “Самарқанд ТВ” телеканали эфирга чиқмай қўйди.

Бу ҳақда хабар берган Озодлик манбаларига кўра, ҳар куни одатдаги кўрсатувлар ўрнида ҳеч нарса кўрсатилмаяпти.

Манбаларга кўра, телевидение кўрсатувларининг ўчирилиши ҳақида томшабинлар олдиндан огоҳлантирилмаган.

Озодлик кўрсатувлар нега тўхтатилгани ҳақида“Самарқанд ТВ” таҳририятининг бир неча телефонига қўнғироқ қилди, бироқ бу қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади.

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, телеканал фаолияти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тафтиш қилишга киришилган.

21 октябр куни эрталаб соат 10 да эфирдан тўсатдан ғойиб бўлган Forum TV, TV-Markaz, NTT ва SOFTS каналлари раҳбариятига "лицензион шартларга риоя қилмаганлиги ва қайд қилинмаган пул оқимини ташкил этгани" юзасидан айбловлар илгари сурилгани хабар қилинган эди.

Пайшанба куни Гулнора Каримованинг ўзи Twitter саҳифаси орқали "Terra Group" ширкатига қарши айбловлар илгари сурилганини тасдиқлади.

"Terra-га 2009 йилда аудит ва солиқ томонидан тасдиқлатилган қоғоз бўйича муассисларга солиқ тўламаганлик тўғрисида "сўриб чиқарилган" айбловларни ёпиштиришмоқчи", деб ёзди президентнинг қизи.

Ўзбекистон Давлат ахборотлаштириш ва алоқа агентлигида ишлайдиган манбага кўра, ана шу агентлик қошида тузилган махсус комиссия Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва унга қарашли барча нодавлат телевидениеларни, радиоларни текширишга киришган.

Бу текширишни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг солиққа оид жиноятлар департаменти олиб боряпти.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг иши айни пайтда дастлабки терговда эканлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG