Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:45

Россияда "рус зачистка"лари давом этмоқда


Россиянинг турли шаҳарларида рус миллатчилари полиция назорати остида “рус зачисткалари”ни давом эттирмоқда.
Россиянинг турли шаҳарларида рус миллатчилари полиция назорати остида “рус зачисткалари”ни давом эттирмоқда.

Ўтган шанба ва якшанба кунлари Россиянинг Санкт Петербург шаҳридан 100га яқин меҳнат муҳожири депортация қилинди. Санкт Петербург “зачистка”лар натижасида ушланган мигрантларни бадарға қилиш бўйича илғорлик қилмоқда.


Россиянинг шимолий пойтахти Санкт Петербургдан миграция қоидаларини бузганликда айбланиб, чиқариб юборилган хориж фуқаролари сони кўпайиб бормоқда.

Шаҳар маъмурияти 14 ва 15 сентябр кунлари “тозалаш” амалиётлари давомида ушланган 53 ўзбекистонлик ва 33 тожикистонликни самолёт ўтқазиб, ўз юртларига юборгани айтилди.

Биргина ўтган ҳафтада Петербургдан депортация қилинган ва асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат муҳожирлар сони 230 кишини ташкил этди.

“Илгари Пулково аэропорти орқали кунига ўртача 5 муҳожир чиқариб юборилган бўлса, ҳозирда Санкт-Петербургни суд қарори асосида 30 яқин ноқонуний мигрант тарк этмоқда”, дейилади Санкт-Петербург бўйича Суд приставлари хизмати бошқармаси (ФССП) матбуот маркази тарқатган хабарномада.

Шунингдек, шаҳар Суд приставлари хизмати жорий йилнинг 15 августидан бошлаб “ноқонуний миграцияга қарши олиб борилаётган амалиётларини” шаҳар маъмурияти, Ички ишлар бошқармаси, прокуратура, Миграция хизматлари билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб бормоқда.

Озодликнинг “Тозалаш амалиётлари қачонганча давом этади?”, деган сўровига, Санкт Петербург Суд приставлари хизмати расмийси Елена Ленчицкая бундай жавоб берди:

- Биз суд қарорларини бажарамиз: суд маҳкамаси бизга қанча ҳужжат юборса, шунчасини бажарамиз. Амалиётлар билан Ички ишлар бошқармаси шуғулланади, деди суд расмийси.

Санкт Петербург бўйича полиция бошқармасида Озодликка бу амалиётлар режа асосида давом этишини таъкидлашди.

Айни пайтда, шаҳарда маҳаллий миллатчилар томонидан, полиция назорати остида, кўчада савдо билан шуғулланаётган мигрантларга қарши “рус зачисткалари” давом эттирилмоқда. "Рус зачисткалари" эндиликда Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам олиб борилаётгани тўғрисида хабарлар тарқамоқда.

Youtube порталида пайдо бўлган бу видеода Саратов шаҳрида рус миллатчилари "Россия руслар учун, Саратов славянлар учун" шиорини хитб қилиб, кўча юриши уюштирилгани тасвирланган.




Суд приставлари бошқармасида шаҳар маъмурияти авиаширкатлар билан келишган ҳолда депортация қилинаётган мигрантлар учун учоқларда жой эгаллаб қўяётгани маълум бўлди.

2013 йилнинг 8-13 сентябр кунлари давомида суд приставлари Санкт-Петербургдан 139 кишини, жумладан 78 киши - Ўзбекистонга, 32 киши –Тожикистонга, 19 киши – Украинага ва 2 киши Қирғизистонга чиқариб юборгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG