Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:58

Францияда Гулнорага алоқадор "ўзбек иши" бўйича рейдлар ўтказилди


Озодлик ўтказган журналистик суриштирув ортидан швед прокуратураси судга киритган аризадан тўртинчи гумонланувчи Гулнора Каримова эканини англаш мумкин.
Озодлик ўтказган журналистик суриштирув ортидан швед прокуратураси судга киритган аризадан тўртинчи гумонланувчи Гулнора Каримова эканини англаш мумкин.

Франция полицияси Швейцария прокуратураси сўровига кўра, Ўзбекистон фуқароларини ўз ичига олувчи тергов доирасида Францияда бир нечта уйда тинтув ўтказди. Франциядан олинган хабарга кўра, 18 июн куни бу мамлакатнинг молиявий жиноятларни тергов қилиш бошқармаси швейцариялик ҳамкорлари билан, бир пайтнинг ўзида бир нечта уйда рейдларни уюштирган. Тинтув ўтказилган уйлар Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага қарашли бўлиши мумкин. Швейцария прокуратураси расмийси Озодлик билан суҳбатда бу хабарни тасдиқлади.


Рейдлар ими-жимида ўтказилди

Францияда ўзбекистонликларга алоқадор бир нечта уйда тинтув ўтказилгани ҳақида ўтган ҳафта швециялик журналистларга шахсини ошкор қилмаган манба хабар қилди.

Ўзбекистонликларга доир ишда “бошқа мамлакатларда янгиликлар бор: ўтган ҳафта сешанба куни, бир пайтнинг ўзида, бир нечта уйда Франция полицияси томонидан Швейцария полицияси билан ҳамкорликда рейдлар ўтказилди. Рейдлардан мақсад ҳужжатларни қўлга киритиш ва балки Франция расмийлари тарафидан кўчмас мулкнинг ҳибсга олиниши бўлган”, дея ёзди аноним манба.

Ўтган сешанба куни деганда, манба 18 июн кунини назарда тутаётганини англаш мумкин. Унинг яна иккинчи имейлда ёзишича, “тергов сири боис бу тинтувлар ҳақида матбуотга хабар берилгани йўқ. Рейдлар молиявий жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан уюштирилган”.

Бу хабарни олган швециялик журналист, ТТ агентлиги мухбири Ола Вестербергнинг айтишича, аноним манба шундан кейин алоқага чиқишни тўхтатган.

Озодлик ихтиёридаги ҳужжатларга кўра, Гулнора Каримованинг Париж ва Франция жанубидаги машҳур Сен Тропе курорт шаҳрида бир нечта кўчмас мулки бор.
Озодлик ихтиёридаги ҳужжатларга кўра, Гулнора Каримованинг Париж ва Франция жанубидаги машҳур Сен Тропе курорт шаҳрида бир нечта кўчмас мулки бор.
Икки ҳафта давомида бу хабарни сир сақлаган Швейцария прокуратураси Озодликнинг қайта-қайта сўровларидан кейин бу маълумотни тасдиқлади.

Швейцария Бош прокуратураси матбуот вакили Жанетт Балмер 2 июл куни Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатда буларни маълум қилди:

“Бизнинг сўровимизга кўра, Францияда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари рейд ўтказганини тасдиқлайман. Бу рейд сиз қизиқаётган иш, яъни ўзбекистонликларга алоқадор тергов доирасида ўтказилди. Бу рейдга доир бошқа тафсилотларни очиқламайман”, деди Швейцария прокуратураси расмийси Озодлик радиосига.

Жанетт Балмер тинтув ўтказилган уйлар кимга тегишли экани, рейд давомида қандай ашёвий дилиллар қўлга киритилгани, тинтилган кўчмас мулк ҳибсга олинганми, йўқми, бу саволларнинг барчасини жавобсиз қолдирди.

Франция полициясининг молиявий жиноятлар бошқармаси ҳам мазкур иш Швейцария томонидан тергов қилинаётгани важидан Озодликнинг саволларига жавоб қайтармади.


Рейд қилинган уйлар кимга қарашли бўлиши мумкин?

Айни пайтда, Швейцария прокуратураси расмийси ўзи ишлайдиган идора тергов қилаётган ишда Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ҳамон гумонланувчи сифатида ўтаётганини қўшимча қилди.

Ўтган йилнинг июл ойида Женеванинг Lombard Odier банкида Ўзбекистоннинг икки фуқароси катта миқдордаги пул ювиш жиноятига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Coca-Cola-Uzbekistan ширкати ходимлари бўлган Алишер Эргашев ва Шохрух Собировлар, ишончли маълумотларга кўра, Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага яқин шахслардир.

Бу икковлон октябр ойида гаров эвазига қўйиб юборилган эди. Лекин улар Lombard Odier банкида даҳл қилмоқчи бўлган ҳисоб рақамлари ҳисбга олинган. Бу иш доирасида Швейцариянинг бир нечта банкида жами 640 миллион АҚШ долларига тенг активлар, жумладан депозит қутичаларда катта миқдорда нақд валюта ва бриллиантлар ҳибсга олинган.

Швейцария прокуратураси тергов қилаётган жиноят ишида МТС ширкатининг собиқ бош директори Беҳзод Аҳмедов ва Гулнора Каримованинг хос ёрдамчиси Гаянэ Авакян ҳам гумонланувчи сифатида ўтмоқда.

Швейцария прокуратураси расмийси Франциядаги рейдлар кимнинг уйида ўтказилганини очиқламаган бўлса-да, Парижда Алишер Эргашев бош ижрочи директор бўлган фирмаларга доир кўчмас мулк борлиги маълум. Бу фирмаларнинг асосий ҳақдори Гулнора Каримова экани Франция ширкатлар реестридан олинган ҳужжатлар билан тасдиқланган.

Invest Studio ва Invest Service Group фирмаларига оид ҳужжатлар остида Гулнора Каримова ва Алишер Эргашевнинг имзолари ёнма-ён турганини кўриш мумкин.
Invest Studio ва Invest Service Group фирмаларига оид ҳужжатлар остида Гулнора Каримова ва Алишер Эргашевнинг имзолари ёнма-ён турганини кўриш мумкин.
Invest Studio ва Invest Service Group фирмаларига оид ҳужжатлар остида Гулнора Каримова ва Алишер Эргашевнинг имзолари ёнма-ён турганини кўриш мумкин.

95 фоизи Гулнора Каримовага қарашли бу фирмалар номига расмийлаштирилган уйларнинг бири Ғарбий Парижнинг энг ҳашаматли туманларидан бирида жойлашган.

Озодлик ўтказган суриштирув натижаларига кўра, 1 Avenue du Marechat Manoury кўчасидаги уйнинг баҳоси 9 миллион евродан 15 миллион еврогача бўлиши мумкин.

Озодлик ихтиёридаги ҳужжатларга кўра, Гулнора Каримованинг Париж ва Франция жанубидаги машҳур Сен Тропе курорт шаҳрида бир нечта кўчмас мулки бор. Шунингдек, бу ҳужжатларга кўра, Гулнора Каримованинг жазмани, баъзи манбаларга кўра, эри экани айтиладиган собиқ поп-қўшиқчи Рустам Мадумаров номига Париж яқинидаги Версаль шаҳарчасида қаср расмийлаштирилган.

Чоршанба куни Гулнора Каримова ўзининг Twitter саҳифасида қолдирган ёзуви диққатга сазовор. “Бизга Сен Тропе керак эмас. Ўзимизда ҳам ўзлигимизни топиш ва FUN (ҳучақчақлик ва овунчоқ) учун ҳамма нарса бор”, деб ёзди Гулнора Каримова.


Гулнора Каримова ўз Twitter саҳифасида бу ёзувни нима сабабдан қолдирганини аниқ айтиш қийин. Лекин бу ёзув Озодлик Франциядаги рейдлар ҳақида хабар бериши ортидан пайдо бўлгани эътиборга лойиқ.

Бу ҳужжатларга кўра, Франция ва бошқа мамлакатларда олинган жами 13та кўчмас мулкни таъминлашга ярим йилда ярим миллион доллардан ортиқ харажат қилинади.

1 Avenue du Marechat Manoury кўчасидаги уйнинг баҳоси 9 миллион евродан 15 миллион еврогача бўлиши мумкин.
1 Avenue du Marechat Manoury кўчасидаги уйнинг баҳоси 9 миллион евродан 15 миллион еврогача бўлиши мумкин.
Швециянинг ТТ агентлиги мухбири Ола Вестербергнинг ўз манбаларига таяниб, айтишича, 18 июн кунги тинтувлар Париж ва Сен Тропеда ўтказилган бўлиши мумкин.

Швейцариядан ташқари, Швеция прокуратураси тергов қилаётган жиноят ишида ҳам Алишер Эргашев, Гаянэ Авакян ва Беҳзод Аҳмедовлар гумонланувчи сифатида ўтмоқда.

Ўтган ой бошида эса Швециянинг TeliaSonera телеком ширкати Ўзбекистонга кириш учун Гулнора Каримовага яқин шахсларга жами 320 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганига оид жиноий ишда тўртинчи гумонланувчи пайдо бўлди.

Озодлик ва Швеция жамоатчилик телевидениеси ўтказган журналистик суриштирув ортидан прокуратура Стокҳолм судига киритган аризадан тўртинчи гумонланувчи Гулнора Каримова эканини англаш мумкин.
XS
SM
MD
LG