Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:36

“МТС-Ўзбекистон” яна ютқазиб қўйди


“Ўздунробита” мобил оператори компаниясининг лицензиядан маҳрум қилингани ҳақидаги даъво аризасини қондирмади. Бундан сўнг “Ўздунробита” Ўзбекистон Хўжалик ишлари бўйича суди президиумига назорат тартибида бир марта шикоят қила олади, холос.

4 апрел куни Ўзбекистон Олий хўжалик судининг кассация коллегияси “Ўздунробита” ширкатининг мобил алоқа хизматлари кўрсатиш учун берилган лицензияси ноқонуний олиб қўйилгани ҳақидаги шикоят аризасини қондирмади.

Бундан сўнг, “Ўздунробита” Ўзбекистон Олий хўжалик судининг президиумига суднинг кассация кенгаши қарори устидан норозилик билдириб сўнгги марта шикоят аризаси киритиш мумкин.

“МТС” ширкатининг матбуот хизмати раҳбари Ирина Агаркованинг Озодликка айтишича, ҳозирча компания бу хусусда маълумот беришдан тийилиб туради:

- Биз бу хабарни бугун олдик. Ҳозирча ҳеч қандай шарҳ бера олмаймиз. Бизга мактуб ёзинг, хабар берамиз,- деди Ирина Агаркова.



Ширкатнинг Тошкентда ишлаган ходимларидан бирининг микрофонсиз суҳбатда айтишича, ҳали умидлар бутунлай узилгани йўқ:

- Ҳали МТС-Ўзбекистонни кўмишга шошилманглар.
Ҳали МТС-Ўзбекистонни кўмишга шошилманглар.
Ҳали яна битта имконият бор. Хўжалик суди президиумига назорат тартибида шикоят қилиш мумкин. Сизга тўғрисини айтсам, ҳар нарса бўлиши мумкин,- дейди МТС-Ўзбекистон ходимларидан бири.

Афтидан, МТС-Ўзбекистоннинг тақдирига Ислом Каримовнинг 15 апрелдаги Москвага ташрифи чоғида сўнгги нуқта қўйилади. Кузатувчилар фикрича,икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтадиган музокаралардан сўнг, МТСнинг Ўзбекистонда қолиш-қолмаслиги ҳал бўлади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ўтган йили Россияга қарашли МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси “Ўздунробита” давлатга 600 миллион доллар тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарган эди.

Март ойи бошида "Ўздунробита" кредиторлари ширкатни банкрот деб тан олиш ҳақида хўжалик судига ариза топширган, Тошкент шаҳар Хўжалик ишлари бўйича судининг 11 март кунги қарори билан бу ариза ҳам қондирилмаган эди

Фаолияти тўхтатилгунига қадар "Ўздунробита" Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори эди. Алоқаси мамлакатнинг 94 фоизини қамраб олувчи оператор 9 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатган. Бу Ўзбекистон мобил алоқа бозорининг 40 фоизидан ортиғидир.

Лицензиясининг ноқонуний олиб қўйилганини даъво қилаётган
“Ўздунробита” ширкатининг Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида ўз ҳақлигини исботлаши учун сўнгги имконияти қолди.
“Ўздунробита” ширкатининг Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида ўз ҳақлигини исботлаши учун сўнгги имконияти қолди.
“Ўздунробита” фаолияти тўхтатилиши ортидан унинг миллионлаб мижози мамлакатда фаолият юритувчи бошқа ширкатларга ўтиб кетди.






Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:25 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG