Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:38

OzodlikOnline: Ўзбекистон бозорига кимлар¸ нимани¸ қандай импорт қилмоқда?


Тошкент вақти билан соат 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимизда соҳа мутахассислари¸ савдогарлар, тадбиркорлар билан суҳбатлашдик.

Ўзбекистонда юзага келган ҳозирги сиëсий-иқтисодий муносабатлар шароитида мамлакат аҳолисининг аксар қисми қозонини қайнатиб турган тизим каттаю кичик бозорлардир.

"Онанг бозор¸ отанг бозор" деган нақлга амал қилувчи бу савдогар халқнинг тирикчилик учун пул топишига салгина туйнук қолдирган жой айни кунларда ана шу бозордир.

Ўзбекистоннинг Тошкентга яқину олис вилоят ва туманларида яшовчи кўплаб оиланинг бугун Ипподром¸ Абу Сахий¸ Чинни бозор¸ Бек Барака¸ Ўрикзор каби улгуржи бозорларда қозон қайнатишга имкон бериб турган ўз “точка”си бор.

Бугунги Ўзбекистон аҳолисининг нисбатан ўзига тўқ қатламининг жон томири айнан шу бозорларга уланган¸ ундан озуқ олади.



Аммо шу кунларда Ўзбекистон бозорларида яна янги талотўп.

1 февралдан бошлаб ҳукумат мамлакат ҳудудида чет эл валютасида олди-бердини тақиқлади ва ўзбек бозоридаги ўзаро муносабатларни тартибга солиб келаëтган АҚШ доллари¸ халқ тилида эса¸ “кўки”ни “ноқонуний”га чиқарди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:52:35 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарори асосида аксарияти “контрабандачи”га айланган савдогарлар¸ “кўки” билан олди-берди қилиш¸ мамлакатга товар олиб киришни вақтинча музлатиб туришга мажбурлар. Зотан¸ солиқ ва бошқа назорат органларининг бутун мамлакат¸ хусусан¸ Тошкент бозорларида ўтказаëтган кенг кўламли рейдлари шундоқ ҳам аксарияти "контрабанда" орқали Ўзбекистонга олиб кирилган истеъмол маҳсулотлари савдосини ўта қалтис ишга чиқарди; бозорни юритиб турган савдогарлар ялпи қўрқувда қолди.

Бундай вазиятда кўпчиликни ижтимоий-иқтисодий танглик кучайиб бораëтган Ўзбекистонда бозорни ваҳимага солиш кимга¸ нима учун керак бўлди, деган савол ўйлантирмоқда.

Кимдир бунга¸ ҳозирга қадар Ўзбекистон бозорларини бож ва солиқларсиз олиб кирилган маҳсулот билан таъминлаб келаëтган монополистлар тагига сув қуйиш деб баҳоласа¸ яна кимдир импорт охуридан еб келган саноқли шахсларнинг ўз ораларидаги кураши кучайгани ифодаси деб талқин этмоқда.

Хусусан¸ ўтган ой Ўзбекистондаги шакар импортини монополиясига айлантирган гуруҳ ижрочиси "Баҳо шакар" лақаби билан танилган Баҳодир Каримжоновнинг ўз бизнеси устидан бошланган текшир-текширдан қочиб¸ Дубайдан бошпана топгани бундай тахминларга асос бўлмоқда. Кузатувчилар фикрича¸ "Баҳо шакар"нинг қочиши унинг ҳокимият юқори бўғинларида ўтирган асл "хўжайин" ва ҳомийсининг вазияти қалтислашгани ифодасидир.

Бу ҳақда Сиз нима биласиз ва нима деб ўйлайсиз:

Ўзбекистонга асосий истеъмол молларини хориждан олиб кираëтган ширкат ва уларнинг асл эгалари ким?

Бу шахслар Ўзбекистон бозорларига тарқатилиб, майдо савдогарларга соттирилаëтган молларни мамлакат ҳудудига қандай олиб кирадилар?

Ун¸ шакар¸ ëғ¸ мева-сабзавот¸ кондитер маҳсулотлари¸ кийим-кечак¸ пойафзал¸ уй-жой жиҳозлари¸ қурилиш моллари каби асосий халқ истеъмол молларини импорт қилаëтган ширкатларнинг чакана савдодаги ўз мижозлари билан олди-бердиси қанчалик қонуний йўлга қўйилган?

Ўзбекистон бозорларидаги импорт молларнинг 90 фоизга яқинини Абу Сахий ширкати олиб кираëтгани ҳақида норасмий хабарлар бор. Сиз бу ширкат ҳақида нималар биласиз?

Абу Сахий билан мижоз ўлароқ муносабат қилганмисиз? Бу муносабатлар қандай кечган?

Uzmetronom Интернет газетаси Абу Сахий ширкати чакана савдогарларга сотаëтган молларнинг 90 фоизи контрабанда экани ҳақида ëзди. Майда савдогарларни муттасил қақшатиб келаëтган солиқ ва бошқа назорат идоралари нега бу ширкат фаолиятини текширмай келаëтир?

Абу Сахийнинг асл эгалари ким экани ҳақида далил-ҳужжатга асосланган маълумот борми Сизда?

Ўзбекистонда яна Абу Сахий каби бошқа йирик улгуржи савдо ширкатлари борми?

Бўлса улар қандай фаолият юрғизмоқда?


Улгуржи ва чакана савдодаги асосий пул воситаси бўлиб келаëтган АҚШ долларини бозор муносабатларидан сиқиб чиқариш уриниши ортидаги асл сабаблар¸ Сизнингча¸ нима, ëхуд ким билан боғлиқ?

Душанба¸ 11 феврал куни Тошкент вақти билан 21:05 да OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли мулоқотга бевосита қўшилиб¸ бу саволларга оид ўз мулоҳазаларингизни бевосита билдиришингиз мумкин.

Агар Skype манзилларимизга ҳозирга қадар қўшилмаган бўлсангиз¸ марҳамат қилиб¸ OzodSkype ва OzodlikOnline манзилларига сўров юборинг¸ скайпдошларимиз сафига қўшилинг!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG