Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:41

Санъаткор одобcиз бўляптими ёки мухлис?


Хорижда ҳам тез-тез концерт берадиган Озодбек Назарбековнинг мухлислар ҳақида билдирган фикри баҳсларни келтириб чиқарди
Хорижда ҳам тез-тез концерт берадиган Озодбек Назарбековнинг мухлислар ҳақида билдирган фикри баҳсларни келтириб чиқарди

Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ўз мухлисларига муносабати ҳақида Интернет сайтларида чоп этилган фикрлари баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда. Баҳс майдони дастурининг навбатдаги сони санъаткор ва мухлиснинг бир-бирига нисбатан одоби қандай бўлиши керак, деган мавзуда бўлади.



Озодбек Назарбековнинг “тингловчилар жонли ижро билан фонограмманинг фарқига боришмайди” деб баёнот бергани мухлисларнинг кўнглига оғир ботган бўлса, унинг Самарқанддаги концертда овқат еяётган одамдан қайси қўшиқни айтаётганини сўрагани мухлисларнинг ҳайратига сабаб бўлди:

- Энди тамадди қилаётган одам ёнига бориб, нима куйлаяпман қани айтингчи?, дейди Озодбек. У имтиҳон олишга келмаганку? Одамларни изза қилиш шартмиди?! “Манаман деган халқ артистлари ҳам элга ҳурматсизлиги учун энди олқиш соғиниб уйда ўтирибдику, пашша ҳайдаб? Нега хонандалар қанча эъзоз кўргани сайин ҳаволаниб кетади? Тўғри улар машҳур. Бу оддий одамлар қалбига озор беришга ҳуқуқ дегани эмаску? Биз қарсак чалмасак, фалон пулга чипта харид қилиб томошабин бўлмасак, улар кимларга концерт бермоқчи?, деб ёзади мухлислардан бири Шов Шув сайтида.



Озодбек Назарбековнинг бу гапларидан сўнг, унинг кўпчилик мухлислари санъаткорлар машҳур бўлганидан сўнг, “юлдузлик” касалига дучор бўлиши ва ўз мухлисларини назар-писанд қилмай қўйиши ҳақида ёзмоқдалар.

Айни пайтда қўшиқчининг бу ҳаракатларида юлдузлик касалини кўрмаслиги, санъаткорларнинг иши ташқаридан қараганда енгил, аслида жуда машаққатли меҳнат бу, деяётганлар ҳам топилмоқда.

Хўш, Сиз азиз муштарий, қандай фикрдасиз?

Санъаткорнинг концерт ва тўйлардаги ўзини тутиши, мухлисларга муносабати ва одоби қандай бўлиши керак?

Мухлисларнинг тўй ва концертлардаги қўшиқ тинглаш маданияти ва одобичи?


Бугунги баҳс майдонида Тошкентдан Шов-Шув Интернет сайтининг бош муҳаррири Жасур Ҳамроев, Ўзбекистондаги таниқли санъаткорлар билан яқиндан ишлаган, айни пайтда Москвада яшаётган Равшан Ҳамидов, андижонлик мухлис Саъдулла ака ҳамда Тожикистондаги ягона собиқ ўзбек ансамбли "Дилхирож"нинг бадиий раҳбари таниқли хонанда Шавкат Бадалов иштирок этади:

Жасур Ҳамроев: Биз кичик бир нарсани устидан катта бир нарсага қўл урдик деб ҳисоблайман. Чунки бу жуда катта баҳсу мунозарага сабаб бўлди. Биз шу воқеалардан кейин Озодбекнинг фикрини олдик. У жуда оғриқли бир нуқтани айтди. Яъни унга кўра, бугун санъаткор қўшиқларини дилдан берилиб тинглайдиган мухлислар камёб бўлиб бормоқда. Мухлисларда санъаткорларга нисбатан, пулини берганман, куйлайсанда қабилидаги ҳурматсизлик бўлмоқда. Мен Озодбекнинг бу фикрларига қўшиламан.

Саъдулла ака: Ҳозир қўшиқчи дегани Ўзбекистонда ёмғирдан кеийн чиққан қўзиқорин каби кўпайиб кетган. Кимдадир талант бор, кимдадир йўқ. Озодбекда ҳақиқатан талант бор, қўшиқларида маъно бор. Лекин ресторанда мухлисни кўнглига қаттиқ тегиши менга ҳам оғир ботди.

Жасур Ҳамроев: Энди ака, кечириб қўясизу, ресторанда бўладими ёки тўйда бўладими одам нафс тийиш деган нарсани билиши керак. Энди тасаввур қилинг, санъаткор Самарқанд шаҳри ҳақида берилиб ашула айтяптию, мухлис эса чўлп-чўлп қилиб овқат еяпти. Бу ҳурматсизлик, аввало ўзига нисбатан ҳурматсизлик. Аввало санъаткор одоби ҳақида гапиришдан олдин, биз мухлислар ҳам қўшиқ тинглаш одобимиз қандай эканлигини бир ўйлаб кўрайлик...

Саъдулла ака: Энди бу чидаганга чиқарилган. У мадҳия айтаётган йўқки, биз ўрнимиздан туриб қўлимизни кўксимизга қўйиб турсак. У бунинг учун пулини олади, одамлар концертга текинга кирмайди....

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:41:04 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG