Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:03

Нега Ўзбекистонда ўзбек машинаси тақчил?


Озодлик Online интерактив дастурининг 27 август кунги сонида ўзбекистонлик мутахассис ва кузатувчи¸ қолаверса оддий истеъмолчилар билан бирга ана шу саволга жавоб изладик.



“Машина ишлаб чиқариш ҳамма давлатнинг ҳам қўлидан келавермайди! Ўзбекистонда автомобил саноатининг ривожланиб бораëтгани мамлакатни дунëнинг юқори технологияли ишлаб чиқариш тараққий этган давлатлари сафига қўшди”.

Бу баëнотлар Ўзбекистон автомобил саноатини бошқариб келаëтган ЎзAвтосаноат aкционерлик компанияси расмий сайтидан олинди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:29:37 0:00
Бевосита линк


Каттаю кичик тадбирлар¸ айниқса¸ Мустақиллик шарофати ҳақидаги ҳисоботларда¸ Ўзбекистоннинг нафақат ўз машиналарини ишлаб чиқаиш¸ балки уларни муваффақиятли тарзда экспорт қилаëтгани фахр ва ғурур манбаи сифатида тилга олинади. Руслар томонидан “узбечка” деб аталадиган Асакадан чиқaëтган машиналарнинг Россия бозорида машҳурлиги ҳақида ҳам тез-тез писанда қилинади.

ЎзАвтосаноат ўз ҳисоботларида Асака заводидан чиқарилаëтган машиналар тури кўпайиб¸ улар сонининг бозор талабига мувофиқ ўсиб бораëтганидан гапиради.

1996 йилда ишга тушган Асака заводидан 250 000-машинанинг чиқарилишига беш йил кетган бўлса¸ бугун GM Ўзбекистон қўшма корхонаси тасарруфига ўтган айни заводдан йилига чиқарилаëтган автомобиллар сони шунчага етди.

Асака заводи ўз ишлаб чиқариш қувватини муттасил ошириб бораëтганига қарамай¸ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган енгил автомобиллар сони ўзбекистонликларнинг автомобилга талабини қондира олмаяпти.

Асакадан чиқарилаëтган автомобилларни сотиб олиш учун навбат кутаëтган ўзбекистонликлар сони йил сайин ошиб бормоқда. Совет давридаги каби машина учун навбатга ëзилиш амалиëти¸ харид қилинадиган автомобил устига “шапка” тўлаш каби яна советча механизмни қайта тирилтирди.

Бундай вазиятда аксар ўзбекистонликларни бир-бирига уланиб кетган саволлар занжири ўйлантирмоқда:

Нега ўзимизда чиқарилаëтган машиналар ўз бозоримизда йўқ? Асакадан чиқарилаëтган машиналар сонига ҳам қўшиб ëзиш аралашганми? Бўлмаса¸ йилига чиқарилаëтган 250 000 дона машина нега ички бозорда кўринмайди? Ички бозор ва экспортга мўлжаллаган ўзбек машиналарининг амалдаги нисбати қандай?
Нега ўзбек машиналари нархи ўзбекистонликлар учун Россия ëки Қозоғистонда сотилаëтганидан анча қиммат қилиб белгиланган? Нега Ўзбекистон машиналарини ўзбек сўмига сотиб олиш қийин? Агар ҳукуматнинг нияти ички ишлаб чиқариш ва ички бозорни ҳимоя қилиш бўлса¸ нега ўзбек машинасини Ўзбекистон ичкарисида сотиш ва олиш тизими бу қадар коррупциялашган?





"Озодлик Online" жонли¸ интерактив дастурининг душанба, 27 август куни, Тошкент вақти билан соат 21:30 да Озодлик Интернет саҳифасида эфирга кетадиган янги сони “Нега Ўзбекистонда ўзбек машинаси тақчил?” деган саволга бағишланади.

Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

Ozodlik Online – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG