Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:51

МТС ёпилди: Ҳамма саросимада


Алоқасиз қолган МТСнинг собиқ мижозлари бошқа мобил операторлари биноларига ёпирилди.
Алоқасиз қолган МТСнинг собиқ мижозлари бошқа мобил операторлари биноларига ёпирилди.

Сешанба куни "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиздан бири ҳам куннинг асосий воқеаси - МТС ёпилиши кўпчиликни шошилтириб қўйганидан гап очди.

"MTC ёпилармиш, мижозлар орасида ваҳима"

Тошкентдан Миркомил Тошкандий Ўзбекистонда МТС бутунлай ёпилармиш, деган овоза тарқалганини, мижозлар нима қилишни билмай саросимага тушганини айтади..

- МТС бугун соат 6дан кейин ўчади деган маълумотлар бор. Уже айрим қисмлари ўчди. Ҳозир ҳамма ваҳима, паникада.

Озодлик: Олдиндан огоҳлантиришдими?

- Яқинда айрим дўстларимга СМС келди компания 10 кунга ўчади деб. Лекин шаҳарда миш-миш юрибди МТС кризисга учрабди деган.

Озодлик: Идорасига бордингизми?

- Йўқ, мен у компаниядан фойдаланмайман. Шунинг учун борганим ҳам йўқ.

Озодлик: Ўртоқларингиз нима қилаяпти энди?

- Ўртоқларим бошқа компанияга ўтамиз деб ҳаракат қилишаяпти.

Озодлик: Ўтиш осон эканми?

- Энди ўтишса керак. Бошқа компанияларда бир-икки кун ажиотаж бўлса керак.

Озодлик: Ичида қарзи қолиб кетган бўлса нима қилишаркан? Қайтариб беришармикан?

- Бизнинг давлатда қайтариб бериш сал қийинроқ бўлса керак.

Озодлик: Бу давлатники эмас, Россияникику.

- Менимча, қайтариб беришса керак.

Озодлик: Бу ҳақда айтишганми?

- Бу ҳақда ҳеч нарса дейишмаган. Лекин ҳамма жойда СМС юбораяпти 10 кунга деб.

Озодлик: Ҳозир ишлаяптими?

- Ярми ишлаяпти, ярми уже ўчиб бўлди. Соат 6дан кейин ҳаммаси ўчади деган маълумот бор.

Озодлик: Номерлар нима бўларкан энди?

- Билмадим, кўпчилик номерини топширса керак. Ҳозир ҳеч ким ҳеч нарса билмайди. Булар 10 кун деяпти, дейди тошкентлик Миркомил Тошкандий.

"Энди бизни Россиядан ҳайдашадими?"

Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиққанига Россия аламини ўзбек муҳожирларидан оладими, дейди Москвада ҳайдовчи бўлиб ишлаётган Баҳодир.

- Ҳозир ўзбекларни чиқаради деган гап бор.

Озодлик: Қаерга чиқаради?

- Россиядан.

Озодлик: Россиядан чиқариб юборади деган гап борми?

- Ҳа.

Озодлик: Қаерга?

- Ўзбекистон КХШТдан чиққани учун чиқариб юборади деган гаплар бўлаяпти.

Озодлик: Ўзбеклар орасида шунақа гап тарқалдими?

- Ҳа, шунақа гап бўлаяпти.

Озодлик: Аламини сизлардан оларканми Россия?

- Шунақа бўладида энди. Кеча шунақа гаплар бўлган. Грузия қилади қўядида. Грузияни шунақа қилдику. Чиқариб юборди ҳаммасини.

Озодлик: Сизнингча Ўзбекистон КХШТдан чиқиб тўғри қилдими?

- Мен политика ишларига тушунмайман. Қувласа, кетамиз ватанга қараб.

Озодлик: Қанақа қилиб қувлайди?

- Депортация и все. Самолëтда келаëтганларнинг ҳаммасини орқага қайтариб юборади Тожикистонга ўхшаб. Бу ерда озарбайжонлар, бошқалар айтиб юрибди энди ўзбекларга қийин бўлади деб, дейди Москвада ҳайдовчи бўлиб ишлаётган Баҳодир.

"Газ пулини вақтида тўлаймиз, газдан яна қарздор қилиб қўйишяпти"

дейди Бухоронинг Ромитан туманидан қўнғироқ қилган Гулшан.

- Менинг сизларга айтадиган озгина гапим бор эди. Газ идорасидан бизларнинг счëтчигимиз бор ака. Бултур қарздор деб келди. Бу йил ҳам шу ҳолат бўлган. Началникларга бордим. Камчилик йўқ деб ўтирибди. Қаерга мурожаат қилишимизни билмаймиз. Қаердан тўлаймиз биз бунча нарсани?

Озодлик: Газ ишлатиб тўламаганмисиз? Нима бўлди?

- Йўқ, газ ишлатиб ўтирибмиз, тўлаб ҳам ўтирибмиз. Счëтчик қўйилган. Пломбаси ҳам бор. Ўзлари келиб қўйишган. Счëтчикдан ташқари қарздор деб келишаяпти. Бултур ҳам шу ҳолат бўлди. Райгаз уч ой ўчириб қўйди. Уч ойдан кейин пул тўлаб ëқтирдик. Шу ҳолат яна қайтарилаяптида.

Озодлик: Нима асосда қарзинг бор деяпти?

- Аввалдан қолган дейишди. Аввал назоратчи келиб уйдан олиб кетардику. Ҳозир бориб топширинглар дейди. Назоратчи келиб уйдан олиб кетди. Пломба қилинган, кесиб ташланган нарсаларни қайтиб очиб рухсат бериб кетди. Уч ой газсиз ўтирдик бизлар. Бу йил ҳам қарз деб келаяпти. “Бизларни эшитадиган бошқа жойлар ҳам бордир” десак, “Қаерга борсангиз ҳам қонун бизлар тараф” деб айтди. Ромитан туманида гапларимизни умуман эшитишмайди, дейди ромитанлик Гулшан.

*******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG