Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:35

“Пахтакор” президенти жаримага тортилди


“Пахтакор” футбол клуби президенти Ботир Раҳимов.
“Пахтакор” футбол клуби президенти Ботир Раҳимов.

Осиё футбол конфедерацияси “Пахтакор” футбол клуби президенти Ботир Раҳимовга 5000 АҚШ доллари миқдорида жарима солиб, уни 30 кунга футболдан четлатди.

Жорий йилнинг 3 июл куни бўлиб ўтган Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида "Пахтакор"- "Ал-Иттиҳод" ўйинида ҳакамларга босим ўтказишга ҳаракат қилгани учун Ботир Раҳимовга нисбатан жазо чоралари кўриш бўйича қарор қабул қилган.

2 май куни Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида Тошкентнинг "Жар" стадионида ўтган "Пахтакор" ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳакам ўзбек футболчисига қизил карточка бергани учун Ботир Раҳимов унга босим ўтказишга ҳаракат қилганликда айбланган.

ОФК қарорида Ботир Раҳимов 5 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши шартлиги ва 30 кун давомида футбол билан боғлиқ фаолиятдан четлатилиши айтилади.

"Пахтакор" клуби директори ўринбосари Равшан Салимов Озодлик билан суҳбатда Ботир Раҳимовга нисбатан ОФК томонидан жазо чоралари қўлланилганинини тасдиқлади.

- Жаримага тортилди дейилган ва 30 кун футболнинг расмий турнирларида вақтинчалик жазога тортилди дейилган. Сабаб судяга озгина норозилик билдирганликлари учун. Чемпионлар лигаси ўйинида. Ҳакам ноҳақлик қилгани учун норозилик билдирилди. “Нимага унақа қилдинг” дейилган. Бизнинг ўйинчига нотўғри қизил карточка кўрсатилган эди, дейди Равшан Салимов.

Ботир Раҳимов ОФК Тартиб-интизом Кодекси ҳамда Осиё Чемпионлар Лигаси Регламентини бузганликда айбланган.

Раҳимовга берилган жазо чоралари "Пахтакор" – "Ал-Иттиҳод" ўйини комиссари ва бош ҳаками ҳисоботи, Регламент ҳамда Кодекснинг тегишли моддаларига асосан берилгани айтилмоқда.

Равшан Салимов клуб президенти Ботир Раҳмиовга берилган жазо чоралари футбол оламида жиддий айблов эмаслигини айтади.

- Бу Осиё Футбол Конфедерациясида чора тадбирлари дейилади. Бутун дунёда бор нарса бу. Донғи кетган шахслар ҳам судяга нотўғри нима қилгани учун шунақа қилишган. Бу футболдан четлатилди дегани эмас. Халқаро ўйинларда пастда, футбол майдонида бўлишга ҳаққи йўқ. Ваҳима нарса йўқ бу ерда. Футбол ичидаги одамлар тушунади. Бу нормал ҳолат. Бу каби жазо чоралари ҳар доим бўлиб туради. Бу футболнинг ажралмас қисми деса ҳам бўлади, дейди Равшан Салимов.

"Пахтакор" клуби директори ўринбосари Равшан Салимов билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:25 0:00
Бевосита линк


Ўзбек олигархларидан бири саналадиган Ботир Раҳимовнинг 2010 йилнинг баҳорида маълум муддатга ҳибсга олингани айтилган эди.

Ўша пайтда ошкор қилинмаган айни ҳибс тафсилотлари ҳозиргача матбуотга маълум эмас.

Centrasia.ru сайти маълумотига кўра, Ботир Раҳимов Капитал банк, суғурта компанияси, рангли метал қазиб чиқарадиган конни ҳам ўз ичига олган қатор ширкатлардан иборат Капитал холдинг соҳиби ҳисобланади.

Ўзбекистон меҳмонхонаси, “Моя мечта" ўсимлик ёғи ва сарёғ, вино-ароқ ишлаб чиқарадиган заводлар ва Тошкентдаги қатор ресторанларнинг ҳам Ботир Раҳимовга тегишлилиги айтилади.
XS
SM
MD
LG