Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:46

Тошкент рад қилди. Аëллар тасдиқлади.


Кузатувчиларга кўра¸ Ўзбекистонда давом этаëтган бичиш кампаниясидан мақсад¸ ëшлар орасида ишсизлик рекорд даражага етган қишлоқ жойлардаги туғилиш суръатини жиловлашдир.
Кузатувчиларга кўра¸ Ўзбекистонда давом этаëтган бичиш кампаниясидан мақсад¸ ëшлар орасида ишсизлик рекорд даражага етган қишлоқ жойлардаги туғилиш суръатини жиловлашдир.
"Чархпалак" рукни остида ўз вақтида Сиз тингловчи қизиқишини уйғотган ва радиомиз файллар токчасида сақланаётган баъзи эшиттиришларни такрор эълон қилишда давом этамиз. Бу сафар бундан бир йил аввал, 23 апрел куни эълон қилинган "Тошкент рад қилди. Аëллар тасдиқлади." номли мақолани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.


Ўзбекистон расмийлари мамлакатда аёлларнинг мажбуран стерилизация қилинаётганига оид маълумотларни яна бир бор инкор этди. Айни пайтда¸ бундай амалиëтга мажбурланган аëллар Озодликка ўз бошидан кечирганларни ҳикоя қилмоқда.


Яна бир раддия

“Ўзбекистонда контрацепциядан фойдаланиш ва айниқса жарроҳлик стерилизацияси бўйича вақти-вақти билан матбуотда пайдо бўлаётган нотўғри маълумотлар ўз исботини топаётгани йўқ”, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган хабарда.

Бу баëнот ўн кун муқаддам BBC жаҳон хизмати томонидан ёйинланган Ўзбекистондаги мажбурий стерелизацияга оид мақолага билвосита жавоб тариқасида пайдо бўлди.

Ўзбекистонга киритилмаган BBC мухбири Наталья Антелава Қозоғистон ҳудудига ўтиб¸ ўзи билан шахси ошкор қилинмаслиги шарти билан суҳбатлашган ëш келинчаклар¸ акушер-гинеколог ҳамда ҳуқуқ фаоллари ҳикояларига асосланиб¸ Тошкент ҳукумати аëлларни мажбурий бичиш дастурини давом эттираëтганини ëзди.

Озодлик суриштирувлари

Озодлик Ўзбекистонда аëлларга улар розилигисиз ихтиëрий жарроҳлик контрацепцияси амалиëти ўтказилаëтгани ҳақида 2010-11 йилларда туркум материаллар ҳозирлаган ва бу махсус суриштирув ҳам Тошкент расмийлари томонидан билвосита рад этилган эди.

Кейинги уч йил давомида Озодлик билан суҳбатлашган аëллар ўзларининг қай тарзда стерелизация қилинганларини гапириб берган бўлса¸ бу амалиëтни амалга оширишга мажбурланган врачлар бу жараëннинг қайси асосда бораëтганини ҳикоя қилиб келмоқда.

2010 йилнинг 24 феврал куни Озодлик мухбири билан суҳбатда бу жараëн ҳақида ҳикоя қилган хоразмлик жувон:

- Хоразмда 35 ëшгача бўлган хотин-қизларни мажбурий равишда туққан пайтида спирал қўйиб турибди. Бундан ташқари яна туғмаслиги учун маткасини тикиб ташлаяпти. Докторлар ҳар маҳаллага келиб УЗИга мажбурий тушириб “Маткаларингизни бепул тикамиз” дейишаяпти. Спиралларни ҳам мажбурий қўйиб турибди. Шундан хотин-қизлар кўп касаллик орттириб турибди¸ деган эди.

2010 йилнинг март ойида “Нажот” ва "Эксперт ишчи гуруҳи" деб аталувчи Ўзбекистон ичкарисидаги ташкилот вакиллари Озодлик билан суҳбатда¸ унда сўнгги йилларда ўнлаб аёлнинг исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида мажбурий тарзда стeрилизация қилинганини ëзган эди.

ИЖК нима?

2010 йилнинг апрел ойида ихтиёрий жарроҳлик контрацепсияси
амалиётида шахсан ўзи қатнашаётган шифокорлардан бири шахси ошкор қилинмаслиги шарти билан Озодликка бу жараëн тафсилотларини ойдинлаштиришга уринган эди:

- ИЖК дегани ихтиëрий жарроҳлик контрацепсияси дегани. Ўзи бу ихтиëрий равишда хотиннинг агар кўп болали ë қони кам бўлса¸ эрнинг¸ хотин кишининг рухсати билан амалга оширилиши керак . Лекин мажбурий равишда олиб борилади. Тушунаяпсизми? Уни тиббиëт ходимлари мажбурлаб олиб боришади. Кейин у ерда ИЖК қилинади. Бачадон йўли бўйни боғланади. Қорин кесилиб бачадон йўли боғланади. Киндигидан паст қовуқ қисми 7-8 сантиметр кесилиб бачадон йўли боғланади туғмайдиган қилиб. Уруғ ўтмайдиган қилинадида. ИЖК ихтиëрий жарроҳлик йўли билан туғишдан сақланиш дегани. Бу нарса эркин равишда эр-хотиннинг розилиги билан иккови келишган ҳолда амалга оширилиши керак. Лекин бизда мажбурий равишда амалга оширилаяпти, деган эди Озодлик манбаси.

Ҳар бир соғлиқни сақлаш ходимига план топширилган

Шифокор ушбу суҳбатда ўз ҳамксабларининг ҳар бирига ойига бир неча аёлни ихтиёрий жарроҳлик тарзи билан ўтадиган стерилизацияга рози қилиш вазифаси юкланганини эътироф этган эди.

- Уни докторларга районнинг бош врачи туман соғлиқни сақлаш бошқармасининг бошлиғи томонидан атрофдаги участкадаги¸ қишлоқ участкаларидаги ҳамма тиббиëт ходимларига врачдан тортиб қоровули, санитаркагача солиқ солган. Врачларга 10 тадан ИЖКга одам топасан¸ фелдшер ҳамшираларга бештадан¸ санитарка қоровулларга биттадан деб ишлатгани ўз ҳолига қўймай мажбурлашади ҳар куни. План тушганда. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан подполный план берилган. Шулар бажариши керак. Ҳар ойда бир марта вилоят ҳокимлигига ахборот бериб турилади.

Мисол учун¸ ўтган йили туман бўйича 1200 та аëл киши ИЖК қилинди. Бу йил 2000 га бориб қолди. Бу йил жуда тез кетаяпти, деган эди аёлларни мажбурий стерилизация қилиш амалиётида шахсан қатнашаëтган шифокор Озодлик билан 2010 йилнинг 4 апрел кунги суҳбатда.

2010 йилда Озодликда чоп этилган туркум материалларга билвосита муносабат билдирган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда аёллар мажбуран стерилизация қилинаётганини инкор қилган эди.

Орадан икки йил ўтиб¸ BBC мухбирининг давом этаëтган бу жараëнга оид мақоласига ҳам айни тарзда¸ умумий тарзда¸ раддия берилди.

ИЖК қурбонлари овозини чиқаришга қўрқиб яшамоқда

Ҳозирга қадар Озодликка ўзининг юқоридан берилган ИЖК планини ижро этиш жараëнида шифокорлар тузоғига тушганини ҳикоя қилган ўнлаб аëл мурожаат қилди.

2012 йилнинг апрелида Озодликка боғланган ўзбекистонлик 27 яшар Гулнора (хавфсизлик нуқтаи назаридан исми ўзгартирилди-таҳр.) мажбурий стерилизация жараëнининг ҳамон давом этаëтганини айтади.

Икки болакайнинг онаси бўлган бу содда келинчак¸ ўзининг алдов қурбони бўлгани ва ИЖКдан кейин ярим ногиронга айланганидан шикоят қилади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:15 0:00
Бевосита линк


Ҳозирга қадар Ўзбекистон бўйлаб¸ президентнинг репродуктив саломатликни асрашга оид фармони асосида амалга оширилиб келинаëтган ИЖК амалиëтлари жараëнида қанча аëлнинг мажбуран бичилганига оид аниқ рақамлар йўқ.

Айни пайтда¸ ўзи ва оиласига давлат идоралари босимидан қўрққан аëлларнинг аксари ўзининг мажбуран бичилгани юзасидан ҳуқуқ идоралари¸ хусусан судларга мурожаат қилишдан чўчимоқдалар.

Бунинг оқибатида Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат бўйлаб¸ хусусан қишлоқ жойларда туғилишни камайтириш мақсадида икки ва ундан кўп фарзанд кўрган аëлларни ялпи стерилизация қилаëтганига оид даъволарни фактлар асосида тасдиқлаш қийинлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG