Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:01

Президент қизига берилган грант мақсадли сарфланадими?


Ҳуқуқ фаоллари ва мустақил журналистлар базми-жамшидларга ружу қўйган Лола Каримова-Тиллаевага ЕИ гранти берилганини танқид қилмоқда.
Ҳуқуқ фаоллари ва мустақил журналистлар базми-жамшидларга ружу қўйган Лола Каримова-Тиллаевага ЕИ гранти берилганини танқид қилмоқда.

Европа Иттифоқи Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева бошқараётган Тошкентдаги республика болалар ижтимоий адаптацияси марказига 3,7 миллион евро миқдорида грант ажратди. Ҳуқуқ фаоллари ва мустақил журналистлар Лола Каримованинг кўнгилхушликка мойиллигини инобатга олиб, ҳайрия пуллари ногирон болалар эҳтиёжлари учун сарфланишига шубҳа билдирмоқда.


ЕИ Лола Каримова-Тиллаева ташкилотига грант бергани ҳақидаги маълумотни, отасини "диктатор" дегани учун “Rue89” француз нашрини судга берган Ўзбекистон президентининг қизи манфаатларини маҳкамада ҳимоя қилаётган адвокат Антуан Жермен 19 май куни тўсатдан ошкор қилди.

Адвокат ўз нутқида мижози номига Ўзбекистондаги Европа Уйи директоридан келган мактубни ўқиб берди, ва у, яъни Каримова бошқараётган республика болалар ижтимоий адаптацияси марказига Европа Иттифоқи 3,7 миллион евро миқдорида грант ажратгани ва маблағ жорий йилда ташкилот ҳисобига тушишини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти "диктатор" эмаслигини исботлашга ҳаракат қилган адвокат ўз мижози Лола Каримованинг саҳоватпешалигини намойиш қилиш уриниши аксил-самара берди.

Бу маълумот ошкор бўлгач, халқаро ҳуқуқ гуруҳлари ва мустақил журналистлар Европа Иттифоқини базми-жамшидларга ружу қўйган ва бунинг учун миллионлаб пулларни аямайдиган Лола Каримова-Тиллаевага грант бергани учун танқид остига олди.

Хусусан Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг ўзбекистон бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов 1 июн куни эълон қилган баёнотда Лола Каримова-Тилаева уюштирган базмлардан бирида фрацуз ва италян кино юлдузи Моника Беллучининг қатнашиши учун унга 230 минг евро миқдорида пул берилганини эслатди.

Озодлик радиоси қўлга киритган Европа Уйининг Тошкентдаги идораси мувофиқлаштирувчиси Пьер-Пол Антониссен имзоси билан ёзилган бу мактубда, жумладан, шундай дейилган:

“Ўтган 2-3 йил давомида Республика болалар ижтимоий адаптация миллий маркази алоҳида қаровга муҳтож бўлган болаларни ўқитишга қаратилган йирик лойиҳани фаол тарғиб этиб келмоқда. Европа Иттифоқи бу лойиҳани маъқуллаб, 3,7 миллион евро миқдоридаги бюджетга эга ҳаракат планини молиялаштиришга қарор қилди ва лойиҳани амалга ошириш жорий йилда бошланади.”

Парижда жойлашган “Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари” ташкилоти раҳбари Надежда Отаева Европа Иттифоқи президентнинг қизига бу грантни ажратар экан, унинг мақсадли сарфланиши таъминланишини шарт қилиб қўйиши лозим, дейди:

- Бу маълумот жамоатчиликка ошкор қилиниши шарт деб ҳисоблаймиз. Чунки, Европа Иттифоқи пуллари Лола Каримованинг шахсий кўргазмалари ва кўнгилочар зиёфатлари учун эмас, балки аҳолига, ногирон болалар эҳтиёжига сарф қилиниши шарт. Грантлар шахсий эҳтиёжлар учун эмас, балки аҳолига ёрдам берадиган жамоат ташкилотларига берилади,- дейди Надежда Отаева.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячисига кўра, Лола Каримова-Тиллаева бошқараётган “GONGO” ташкилоти ҳукумат томонидан тўла назорат қилинади:

- Биз тушунишни истаймиз. Нега “GONGO” нодавлат ва нотижорат ташкилотини ҳукумат вакили бўлган Лола Каримова-Тиллаева бошқаради? У бу ташкилотни қандай бошқариш ҳақида ҳукуматдан фармойишлар ҳам олади. Бу ташкилотга президент қизи раҳбар бўлгани учун ҳам унга жуда катта имтиёзлар берилган. Бизда Конституция бор. Унда айтилган, ҳамма бир хил ҳуқуққа эга. Лекин ногирон болалар арвачалари учун ажратилган пуллар, Лола Тиллаеванинг имижини оширишга мўлжалланган катта-катта зиёфатларга сарфланмоқда. Мана сизга фарзандлари манфаатини халқидан ҳам устун қўядиган Ислом Каримовнинг ўз мансабини суиистеъмол қилаётганига яққол мисол, - дейди Надежда Отаева.
XS
SM
MD
LG