Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:33

Ўзбек аёли жинсий тажовузга учрагани тўғрисида шикоят қилишдан қўрқади


Ҳолливуднинг энг машҳур продюсерларидан бири Ҳарви Вайнштейннинг Нью-Йорк судининг маслаҳатчилар ҳайъати томонидан жинсий тажовуз¸ хусусан¸ сексуал агрессия ва зўрлашда айбдор деб топилиши жинсий тажовуз мавзуини яна кун тартибига чиқарди.

Ўзбекистон президенти 2019 йилнинг 2 сентябрида имзолаган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда “жинсий зўравонлик” тушунчасига аниқлама берилган.

Ўша аниқлама қонун тилидан одми тилга ўгирилса, қуйидаги конкрет тушунчалар ҳосил бўлади:

хотин-қизларга нисбатан уларнинг розилигисиз шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш жинсий зўравонликдир;

хотин-қизларнинг жинсий дахлсизлигига ва жинсий эркинлигига тажовуз жинсий зўравонликдир;

хотин-қизларга зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиш жинсий зўравонликдир;

аёл жинсидаги вояга етмаган шахсларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар содир этиш жинсий зўравонликдир;

хотин-қизларни учинчи шахс билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаш жинсий зўравонликдир.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси 2019 йилнинг декабрида Тошкентда бўлиб ўтган тадбир давомида мана бу маълумотлар айтилган эди:

“Дунёдаги ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида, кўпинча жинсий шериги томонидан физиологик ёки жинсий зўравонликка учраган. Дунё бўйича 650 миллион атрофидаги турмуш қурган аёллар ва қизлар 18 ёшдан кичикдир. 2017 йил ҳисобига кўра, дунёдаги оламдан кўз юмган ҳар иккинчи аёл ўз партнёри ёки оила аъзолари сабаб ҳалок бўлган”.

Ўзбекистонда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилингани бежиз эмаслигини Хотин-қизлар қўмитасининг мана бу маълумотидан ҳам тушуниш мумкин:

Мамлакат бўйлаб 197 та Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари мавжуд.

Бу марказларга 2019 йилнинг 1 ноябригача 8637 аёл мурожаат қилган. Улардан 4849 нафарига психологик, 3336 нафарига ҳуқуқий, 2257 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Реабилитация марказларига мурожаат қилган 8637 аёлдан қанчаси жинсий тажовуз қурбони бўлгани тўғрисида маълумот Хотин-қизлар қўмитаси ҳисоботида очиқланмаган.

Жинсий тажовуз қурбони бўлгани тўғрисида шикоят қилишга, психологлар фикрича, ҳамманинг ҳам кучи етавермайди. Жуда кўп ҳолатларда “ёпиқлик қозон ёпиқлигигача” қолиб кетаверади.

Шунинг учун бугунги суҳбатдошимиз, хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояси билан фаол шуғулланиб келаётган блогер Фотима Жўраева “ёрдам сўраб менга мурожаат қилган юзлаб аёлнинг биронтаси ҳам жинсий тажовуз қурбони бўлганидан шикоят қилмаган” деган гапи деярли таажжуб уйғотмади.

Блогер Фотима Жўраева билан суҳбатни қуйида тингланг:

Блогер Фотима Жўраева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:28 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG